Коррупция - давлат ва жамият ривожланашидаги энг катта хавф.
Давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфлардан бири коррупциядир.
Минг афсуски, коррупция деб аталмиш бало давлатчилик шаклларининг ҳар қандай кўринишида инсониятнинг маънавий ва моддий тараққиётига болта уриб келаётган ўта ижтимоий иллат сифатида жуда катта тўсиқ бўлиб келмоқда. Ўрни келганда таъкидлаш керакки, бугунги кунда ҳам инсониятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир.
Мамлакатимизда кейинги пайтларда коррупцияга қарши кескин курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида аниқ чоралар кўрилаётганига қарамай, бундай салбий ҳолатлар учраб турибди.
Жумладан, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака туман бўлими бошлиғи Б.М.томонидан «Бобур» массивидаги «Қ.Э.» фермер хўжалигига тегишли 44 гектар ер майдонига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини ва мақсадсиз фойдаланганлигини рўкач қилиб, ерни олиб қўйиш билан хўжалик раҳбарини қўрқитади, сўнг «масалани ҳал этиш» мумкинлигини билдириб, эвазига 10.000 АҚШ доллари олган вақтда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Коррупцияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупцияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди.
Юқоридага кўрсатилган яъни фермер хўжалиги фаолиятларини назорат қилувчи ташкилотлар ичида коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш учун қуйдаги таклифларни киритиш лозим деб хисоблайман.
Мамлакатимизда аксарият фермер хўжаликлари томонидан уларга ажратилган ер майдонларининг маълум бир участкаларига (қора экин) жухори, беда, сабзоват ва полиз экинларини экиш учун бошқа бир фуқароларга моддий манфаат эвазига оғзаки равишда келишиб ижарага беради ва мазкур ҳолатдан хабари бўлган ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар томонидан ушбу ер участкаларини ноқонуний тартибда ижарага берган фермер хўжаликларини ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлар экилган деб мазкур фермерни ер майдонларини туман захирасига қайтариб олишлиги бўйича туман ҳокимига тақдимнома киритиши ёки белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлика тортилишини важ қилиб (қўркитиб) фермердан моддий манфатдор бўлади.
Бунинг сабаби, Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмаслиги белгиланган яъни улар фуқароларга вақтинчалик ва мавсумий экин экиб, фойдаланиш учун ижарага бериш ҳуқуқидан маҳрумлар, бу албатта қишлоқ хўжалик ерларидан самарали фойдаланишга ҳамда ердан унумли фойдаланиб даромадни кўпайтиришга ва солиқ тушумини кўпайишига тўсқинлик қилади.
Келгусида “Ерни ижарага бериш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб ва мазкур қонунда қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари узоқ муддатли ер ижара шартномаси асосида ижарага олган ерларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда вақтинчалик фойдаланишга, иккиламчи ижарага бир йил муддатга шартнома асосида беришга рухсат берилади ва бу билан амалдаги қонунчиликдаги иккиламчи ижарага бериш тақиқланиши тўғрисидаги чеклов олиб ташланади ва натижада мазкур сохада коррупцияга бархам берилиб, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ердан унумли фойдаланишида иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини ошириши, уларнинг ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиши, илғор илм-фан ютуқлари негизида замонавий хорижий тажрибаларни кенг жорий этиши ва қишлоқда хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил қилишида имконият яратади.
Андижон вилоят, Асака туман адлия бўлими бошлиғи – И.Ахмедов
Андижон вилоят адлия бошқармаси
- Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/adliyaboshqarmasi
- Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/337429253450805/
- Саволларингизни йўллаш учун:Telegram-bot: @murojaatadliyaga_bot