May 28, 2020

Адлия бошқармасида онлайн матбуот анжумани ташкил этилди.

Юртимизда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли беқиёсдир. Давлатимиз раҳбари мамлакатдаги энг долзарб муаммоларни, ечимини кутаётган масалалар тўғрисида хабарларни оммавий ахборот воситаларидан олаётганлигини эътироф этмоқда. Шу маънода давлат ва жамият ўртасида энг самарали демократик институт сифатида ўз ўрнини топаётганлигини тўлиқ эътироф этиш мумкин.

Адлия органлари фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда тизимда томонидан бажарилган ишлар юзасидан ОАВ вакилларига ҳисобот бериш амалиёти йўл қўйилган. “Open justice” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига биноан Андижон вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида онлайн тарзда матбуот анжумани ташкил этилди.

Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган пандемия шароитида карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда ноанъанавий услубда "ZOOM" платформаси орқали уюштирилган ушбу анжуманда маҳаллий ОАВ вакиллари, блогер, журналистлар видеоконференцияда иштрок этдилар.

Матбуот анжуманидан кўзланган асосий мақсад Адлия бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги бўйича қилинган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари, улар орқали кенг жамоатчиликка ҳисобот бериш, шунингдек, уларни адлия органлари фаолияти тўғрисида хабардор қилиш уларнинг халқ олдидаги масъулиятини оширишга қаратилган.

АНДИЖОН ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ