October 27, 2020

Мактабларда она тили соатлари кўпайтирилади

“Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

📋 Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

🔰 Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

👉 2025 йилгача давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

👉 2030 йилгача мактабларда ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

👉 ОТМда ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилгача 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

👉 лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириш;

👉 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

👉 телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

👉 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

👉 дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

👉 хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

👉 2030 йилгача хорижий ОТМда ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини 17 тадан 60 тагача кўпайтириш.

🧾 2021 йил 1 апрелдан раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади.

📔Ўзбек тилидаги мавжуд луғатлар асосида узлуксиз таълимнинг барча турлари учун ўқув луғатлари яратилади.

🖥 Шунингдек, ўзбек тилидан жаҳоннинг етакчи хорижий тилларига ва хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилувчи компьютер дастури яратилади.