Андижонда “Ватан тақдири-менинг тақдиримда”мавзусида навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди.
2021 йил 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан берилган топшириқ юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қабул қилинган қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 28 май куни Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти талабалар ва уюшмаган ёшлар учун вилоят адлия бошқармаси, Андижон шаҳар адлия бўлими ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири-менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди.
Ушбу семинар-тренинглар давомида иштирокчиларга Конституциянинг асосий тамойиллари, фуқаролик ва оила масалалари, инсон ва фуқароларнинг асосий конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, уларни ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга берилаётган имтиёзли кредитлар, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзлар, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маъмурий, жиноий жавобгарлик, ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, сайлов ҳуқуқи, президентлик сайловини ўтказиш асослари ва тартибга солиш манбалари, президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари, овоз бериш, сайлов бюллетенларини тўлдириш, овоз бериш натижаларини эълон қилиш тартиби ҳамда қонунчилигимиздаги сўнги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, семинар-тренинг иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масаладаги саволларига жавоблар берилиб, тадбирнинг давоми очиқ мулоқот шаклида давом эттирилиб, иштирокчиларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатларни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот материаллари тарқатилди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси