Сўраган эдингиз.
Савол: Ассалому алайкум сизларга бир савол билан мурожат қилаяпман? Саволим шундан иборатки мен бюджет ташкилотида ишлайман ёшим 28 да февраль ойида ипотека кредити олиб янги қурилган уй олдим уйнинг умумий суммаси 252 800 000 сўм ипотека кредити миқдори эса 176 960 000 сўм менга даромад солиғида имтиёз қўлланиладими? Иложи бўлса тўлиқ маълумот берсангиз?! Олинган уй жой Хокимят тамонидан берилаётган арзон уй жойлар тоифасига кирмайди.Иш хаққимни 100% ўтказсам бир ойлик фоиз миқдорига тўғри келади 2800 000 ойлик тўлови. Жавоб учун олдиндан рахмат
Жавоб: Ҳурматли фуқаро, Солиқ кодексининг 378-моддаси 16) солиқ тўловчининг қуйидагиларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари: олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса. Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилиши белгиланган.