August 21, 2021

Андижонда Адлия ходимлари умумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол қатнашдилар

Бугун 21 август куни Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргалик кўриш мақсадида, вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори асосида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди.

Ҳашар кунларида одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ҳамда аҳоли тураржойларини обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш, ҳудудлар санитария ҳолатини яхшилаш ишлари умумхалқ ҳаракати даражасига кўтарилади.

Ҳозирги пайтда ҳашарни юқори савияда ўтказиш мақсадида барча давлат ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан пухта ҳозирлик кўрилиб юқори даражада ўтказилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишмоқдалар. Айни пайтда ходимлар томонидан ҳудудларини тозалаш, дарахтларни оҳаклаш, иш жойларни тартибга келтириш ва бошқа шу каби ишлари бажарилмоқда.

Андижон вилоят адлия бошқармаси