Андижонда адлия вазирлиги раҳбарияти билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шунга кўра, Жорий йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари М.М.Икрамов ва Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаровлар иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёш ходимлари, ёш тадбиркорлар, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 150 нафардан ортиқ ёшлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Учрашувни шаҳар ҳокими Б.Хайдаров ўчиб бериб, тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатга нисбатан ижобий муносабатни янада мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар билан учрашувлар самарадорлигини ошириш ва ёшлари билан очиқ мулоқот қилиш орқали ҳудуддаги ёшлар муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш эканлигини таъкидлаб ўтди.
Адлия вазир ўринбосари М.Икрамов мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, қонунчиликдаги имтиёзлар ҳақида гапириб, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга янада кенг имконият ва шароитларни яратиш мақсадида шундай учрашувлар ташкил этилаётганлигини, учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилишини, бунда ёшлар ўзини қизиқтирган саволларини бериши мумкинлигини билдириб ўтди.
Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми бўлган раҳбар ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқот бошланиб кетди.
Учрашув давомида ёш тадбиркорлар томонидан уларнинг тадбиркорлик фаолиятлари, блогерлар ва ёш талабалар томонидан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти, таълим, ёшларга оид давлат сиёсати ва бошқа соҳаларга оид жами 42 та савол, таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, Фуқаро Мухиддинова Жасмина томонидан ингилиз тили мактаб дарсликларига “IELTS” тест синовларидаги дастурларни татбиқ қилиш орқали ўқувчиларга мактаб давриданоқ ушбу тест имтиҳонларига тайёргарлик кўришлари учун имкониятлар бериш бўйича, Олтинкўл туман адлия бўлими ходими томонидан Қувончбек Усмоновнинг Адлия вазирлигининг расмий иловасини смартфонлар учун (android, IOS) яратиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Шунингдек, тадбиркорлик, таълим, ёшларга оид давлат сиёсати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, бандлик ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича ёшлар томонидан 16 та савол, 15 та таклиф ва 11 та та мурожаатлар берилиб, вазир ўринбосари М.Икрамов томонидан ҳар бирига жавоб берилиб, билдирилган таклифларни Адлия вазирлиги даражасида кўриб чиқилишини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, тадбир давомида тадбиркорлик, бандлик ва бошқа бир қатор масалаларда ёшларнинг 11 дан ортиқ турли-хил муаммолари учрашув давомида ўз ечимини топди.
Тадбирдан сўнг, Адлия вазири ўринбосари М.М.Икрамов ва Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаровлар жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари учун Андижон шаҳридаги тайёргарликлар билан танишдилар, хусусан, шаҳар ҳудудидаги Андижон машинасозлик институтида ташкил қилинган 35-Участкаси сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишиб чиқиб, участка ҳудудида яратилган шарт-шароитлар ўргандилар.