Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши кураш: очиқлик ва шаффофлик.
Муҳтарам Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар:
Албатта, “рақамли иқтисодиёт”ни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз.
Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади.
Шу боис, “Рақамли иқтисодиёт”га фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади.
Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради.
Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам самарали воситадир.
Муҳтарам Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар:
Албатта, “рақамли иқтисодиёт”ни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз.
Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади.
Шу боис, “Рақамли иқтисодиёт”га фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади.
Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради.
Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам самарали воситадир.
Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор.
Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкин.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида, юртимизда 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни таклиф этилди ва бу таклиф Олий Мажлис томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Коррупцияга қарши кураш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 14-ум сонли буйруғи билан Адлия вазирлиги таркибида коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди ва унинг Низоми тасдиқланди.
Ушбу бўлим Адлия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий булинмаси хисобланади ҳамда адлия органлари ва муассасаларига коррупцияга карши курашиш буйича тизимни жорий килиш устидан оператив назорат ва методик бошкарувни амалга оширади ҳамда қуйидаги асосий функцияларга эга:
-вазирлик тизими ходимларининг коррупцияга қарши сиёсат ва тартибларга, шунингдек, коррупция хавфи пайдо бўлишига имкон берадиган ҳолларда ахлоқий меъёрларга риоя этилиши устидан назорат ва назорат тадбирларини амалга оширади;
-коррупция хавф-хатарларни баҳолайди, натижада аниқланган хавф-хатарларни минималлаштириш чораларини ишлаб чиқади.
-жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва коррупция хавфи тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади;
-адлия ходимларига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича маслаҳат беради ва бошқа шу каби функцияларни амалга оширади.
2020 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 42-ум сонли буйруғи қабул қилиниб, мазкур буйруқ билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши сиёсати белгилаб берилди.
Унга кўра адлия органлари ва муассасалари коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:
-Қонунийлик;
-коррупцияга тоқатсизлик;
-очиқлик ва шаффофлик;
-коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги;
-коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги;
-тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш
-Фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик
-коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш.
Шу ўринда мамлакатимизда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун қуйидаги жавобгарликлар белгиланганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Жиноят кодекси 205-моддасида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 206 моддасилда ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 209-моддасида мансаб сохтакорлиги жиноятларини содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Шунингдек, 208-модда ҳокимият ҳаракатсизлиги, 210-модда пора олиш, 211-модда пора бериш, 212-модда пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 214-модда Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши каби жиноятлар содир этганлик учун қатъий жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 193.1-моддасида давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, 193.2-модда давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлганлик учун маъмурий жавобгарликлар белгиланган.
Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан 4та муҳим омилга, яъни
-қонун устуворлигини таъминлаш;
-коррупцияга қарши қатъий кураш;
-институционал салоҳиятни юксалтириш;
-кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ эканлигини, бундан ташқари, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлаётганлиги, бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмаслиги, умуман жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмаслигини қайд этиб ўтдилар
Тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётгани, Президент номига келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар ҳам, матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ҳам яққол кўрсатиб турганлиги, Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаслигимиз, Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз кераклиги, ушбу вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш мақсадида парламент ва Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этиш Президентимиз томонидан таклиф этилди ва бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш мумкинки, коррупцияга қарши курашда барча соҳаларда рақамли технологияларга ўтилганда, очиқлик, холислик ҳамда шаффофлик билан ёндашилгандагина коррупцияга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларимиз билан белгиланган натижаларга эриша оламиз.
Бандихон туман адлия бўлими бошлиғи: Рустам Хуррамов