Alp Azimov
@minjust_human_rights
minjust_human_rights
9 posts

Adliya aralashuvi bilan o‘qtuvchilarga ustama pullari to‘lab berildi.

Adliya vazirligi tomonidan 2022-yil 15-martdan 15-mayga qadar “Sog‘liqni saqlash va ta’lim tizimi xodimlarining huquqlarini himoya qilish” huquqiy aksiyasi o‘tkazilmoqda.

Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasining Inson huquqlarini himoya qilish sohasida 2021 yil davomida amalga oshirilgan ishlar haqida M A ‘ L U M O T

Adliya organlari faoliyatida shaffoflikni to‘liq ta’minlash, aholi bilan muloqotni yangi darajaga ko‘tarish, manfaatdor shaxslarga adliya faoliyati bo‘yicha keng hajmli axborot berish maqsadida adliya vazirining 2019 yil 12 fevraldagi 52-um-son buyrug‘i bilan tasdiqlangan “Ochiq adliya” (“Open Justice”) dasturini amalga oshirish bo‘yicha chora-tadbirlar rejasining 32-bandi ijrosi yuzasidan Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasining Inson huquqlarini himoya qilish sohasida 2021 yil davomida viloyat adliya boshqarmasi hamda hududiy adliya organlari (tuman, shahar adliya bo‘limlari) tomonidan o‘tkazilgan o‘rganishlar va ko‘rib chiqilgan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari tahlil qilindi.

Коррупция миллатни таназзулга етакловчи иллат.

Коррупция билан биз ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз.

Бандихон туманида тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.

Бандихон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 16-июнь куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил девони (Бизнес омбудсман) вакили, вилоят ер мулк ва давлвт кадастри бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари билан ҳамкорилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 майда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сонли баёни 13-банди ижроси юзасидан тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун...

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши кураш: очиқлик ва шаффофлик.

Муҳтарам Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар:

Гиёҳвандлик аср вабоси.

Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бўлиб турибди. Бежизга уни “аср вабоси” деб сифатлашмаган.Тарихий маълумотларга кўра, гиёҳвандлик, афюн истеъмол қилиш милодий ўн учинчи асрда мўғуллар истилоси чоғида улар томонидан дунёнинг кўплаб мамлакатларига тарқатилган. Аллома ибн Ҳожар ал-Маккийнинг “Фатовои Кабир”ида айтилишича, “Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишда бир қанча зарарлар мавжуд: у инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради, ибодатдан тўсади, шарму ҳаёни кетказади, инсоний муносабатлар ва мурувватга зарар...

Ёшлар банлиги Президент этиборида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда учрашувда қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлашда кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаш, сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан доимий мулоқот қилиш амалиётини жорий этиш мақсадида халқ депутатлари Бандихон туман Кенгашида туман ҳокимининг маърузасини тингланди.

Одам савдоси давр муаммоси.

Одам савдоси инсоният цивилизациясига, жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдиради. Шу сабабли уюшган жиноятчилик, хусусан, халқаро терроризм, наркобизнес, қурол – яроғларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ ўта оғир жиноятлар қаторида одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши қураш бугун халқаро даражада долзарб муаммо бўлиб турибди.

Инсон манфаати олий қадирият

Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан. — Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар — Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон? Табассум қилиб дедилар: — Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми? — Йўқ, билмайман. — У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ. — Улар нима, бобожон? — Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади. — Азонсиз намоз-чи, бобожон? Юзимга термулдилар. Термулдилар ва: — Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.