June 18, 2020

Бандихон туманида тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.

Бандихон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 16-июнь куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил девони (Бизнес омбудсман) вакили, вилоят ер мулк ва давлвт кадастри бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари билан ҳамкорилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 майда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сонли баёни 13-банди ижроси юзасидан тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда e-auksion.uz сайти орқали аукцион савдоларида қатнашиши ва аукцион савдолари якуни бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқларини расмийлаштирилиш тартиби тўғрисида семинар ўтказилиб.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазмун-моҳияти, "YERELEKTRON" AAТга ер участкаларини жойлаштириш, www.e-auksion.uz сайтида рўйхатдан ўтиш, лотга ариза бериш, аукционда иштирок этиш тартиблари амалий мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

Бандихон туман адлия бўлим бошлиғи ўз маърузасида ер участкаларини инсон омилисиз шаффоф механизм асосида аукцинга чиқариш учун "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилганлигини бу тизим орқали ер беришнинг муддатлари қисқартирилиб, маҳаллий ҳокимиятларининг ортиқча қарорларисиз аукцион ғолибига яъни тадбиркорга бир вақтнинг ўзида, ер участкасининг аукцион ғолиблиги баённомаси, ерга бўлган ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда қуриладиган объектнинг архитектура-режалаштириш топшириғи билан биргаликда тақдим этилишини тадбиркорларга ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахсларга етказди.