Ёшлар банлиги Президент этиборида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда учрашувда қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлашда кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаш, сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан доимий мулоқот қилиш амалиётини жорий этиш мақсадида халқ депутатлари Бандихон туман Кенгашида туман ҳокимининг маърузасини тингланди.
Ҳоким ёшлар бандлигини таъминлаш борасида туманда амалга оширилган келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларни баён этаркан шундай дейди;
Сўнги йилларда юртимизда аҳоли фаровонлигини ошириш ва турмуш тарзини яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шунинг билан бирга келажагимиз асосчиси бўлган ёш авлодга жуда катта имкониятлар яратилиши ҳамда уларни илм олиши, иш билан таъминланиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилди ва яратиб келинмоқда.
Барчамизга маълумки, 2019 йилнинг 27 декабрь куни Муҳтарам Президентимиз томонидан селектор тарзида Ёшлар билан ўтказилган учрашувда 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш юзасидан барча раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур учрашувда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафтанинг бир кунини “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви, “Ёшлар масалаларини ечиш куни” ва “Ёшлар билан ишлаш куни” сифатида белгилаб, шу кунгача ўзим бошчилигимда ёшлар билан 1 марта учрашув ўтказдик.
Бугунги кунда Бандихон туманида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этиб, ушбу залда ўтирган барчамиздан катта масъулият талаб этади. Чунки, ёшларимиз банд бўлса, иш билан таъминланса, талаб даражасида яшаш учун оиласида зарур шарт-шароитлар яратилса, улар ҳеч қачон жиноят йўлига ёки бўлмаса бошқа оқимлар таъсирига кириб қолмайди.
Бугунги кунда, Бандихон тумани аҳолиси 76 минг 041 нафар бўлиб, улардан ёшлар, яъни 18 ёшдан-30 ёшгача 22 минг 046 нафарни ташкил этади. Шундан мен раҳбарлик қилаётган 1-сектордаги 7 та (Бирдамлик, Пахтакор, Полвонтош, Навбоҳор, Чинор, Наврўз ҳамда, Давлатсой ) МФЙларда 6398 нафар ёшлар мавжуд.
Ёшларимизнинг энг катта муаммоси бу ишсизликдир. Бугунги кунда ёшларнинг 6,7 фоизи ёки 1 минг 485 нафари иш билан банд бўлмаган, уларнинг 875 нафари уюшмаган, 510 нафари таълим муассасаларини тамомлаб иш топаолмаган, 98 нафари имконияти чекланган, 2 нафари АВФ этилган ёки жазони ижро этиш марказларидан қайтган ёшлар эканлиги аниқланди.
Бандихон туманидаги барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда, мазкур ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” лойиҳалари ишлаб чиқилди.
“Манзилли режа” лойиҳаси доирасида жорий йилда биз сектор раҳбарлари Бадихон тумнидаги 1 минг 482 нафар банд бўлмаган ёшларнинг 63 фоизини, яъни 935 нафарини бандлигини таъминлашни ўзимизга мақсад қилиб олдик.
Бадихон туманида тадбиркорликни ривожлантириш, ишсиз ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш орқали 935 нафардан кўпроқ ёшларнинг бандлигини таъминлаймиз.
Хабарингиз бор, Бандихон туман ҳудудига 4 та МФЙнинг жами 47 минг 424 га ер майдони қўшилди. Бу эса ёшларимининг янада кўпроқ бандлигини таъминлашга имконият яратади. Тижорат банклари томонидан 2020 йил давомида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун, “ Ҳар бир оила тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” дастурлари учун имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Яна бир муҳим йўналиш - бу янги Бандихон туман ҳудудида янгидан ташкил этиладиган 30 дан ортиқ ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан 2020 йилда бўш иш ўринларига 230 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланади.
Бандихон туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг маърузаларини тинглаб, билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб туманда ёшлар бандлигини таъминлаш ва ишсизликни бартараф этиш борасида қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиди.