January 16, 2020

Чаманзордаги йиқилаётган симёғоч, ёхуд ёшлар билан учрашувда қандай муаммолар аниқланди.

Бугундан бошлаб жойларда сектор раҳбарлари бошчилигида ёшларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ёшлар билан ушрашувлар ташкил этилди. Жумладан 3 сектор ҳудудига қарашли Чаманзор қишлоғида жойлашган 28 мактабда, туман Ички ишлар бўлими, Адлия бўлими ва "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси маьсуллари бошчилигида худди ана шундай учрашув бўлиб ўтди.

14 нафар ёшлар ер-участкаларига бўлган эхтиёжи борлигини билдиришди.

Мурожаатга ёши катталар хам бефарқ бўлмади. Қишлоқ фуқароси Абилов Азим Ғойибович А.Навоий кўчасидаги симёғочлардан бири авария ҳолатида эканлиги, таьмирланмаса йиқилиб тушиши мумкинлигини айтиб, туман ЭТК ходимларига бир неча бор мурожаат қилганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини билдириб, симёғочни таьмирлашда амалий ёрдам сураб мурожаат қилди.

Яна бир қишлоқ фуқароси Хўжамуродов Холмурод Ортиқович қишлоқ аҳолиси 5 минг бўлиб, қишлоқ врачлик пунктида тез тиббий ёрдам машинаси мавжуд эмаслигини ва бу қишлоқ ахолиси учун муаммо туғдираётганини билдириб, бу борада амалий ёрдам сўради.

Туман Адлия бўлими мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга хат жунатди. Ўйлаймизки қисқа вақт ичида муаммолар бартараф этилади

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

telegram.me/mirishkor24