May 26, 2021

ЖАРАНГЛАДИ СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

Чироқчи туман 185-сон умутаълим мактабига 25-май сўнгги қўнғироқ тадбири муносабати билан туман ҳокими Хуррам Жураев ташриф буюриб йиғилган ўқувчи-ёшларни байрам билан табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчиларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

25-май мактабларда битирувчи ёшлар учун "Сўнгги қўнғироқ" жаранглади ва бу минг-минглаб қалбларни катта ҳаёт сари чорловчи илк садо бўлиб қалбларда муҳрланди. Биз эса барча битирувчиларга бахтли келажак тилаймиз!!! Уларнинг бахт ва омад қўнғироқлари ҳеч қачон сўнггига етмасин!

Ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар тадбирларга файз бағишлади.

Тумандаги барча мактабларда ташкиллаштирилган тадбирларда корхона, ташкилот ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.