Mirjalol Tuxtayev
@mirjalol_tuxtayev
8 posts

Ёшлар ва қонун

2021 йил 4-июнь куни Вилоят Ёшлар маркази биносида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида "Ёшлар ва қонун" ҳуқуқий танловнинг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтказилди.

1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни...

1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман марказидаги 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда туман маданият маркази олдида жажжи болажонлар учун байрам дастури намойишлари бошланди. Болажонлар тамонидан янграётган куй ва қўшиқлар барчага яхши кайфият улашишди.

ЖАРАНГЛАДИ СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

Чироқчи туман 185-сон умутаълим мактабига 25-май сўнгги қўнғироқ тадбири муносабати билан туман ҳокими Хуррам Жураев ташриф буюриб йиғилган ўқувчи-ёшларни байрам билан табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчиларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

3-сектор раҳбари фуқаролар муммоларига ечим изламоқда

Чироқчи тумани ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Актамали Бешимқулов туманнинг "Паканди" маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан учрашди. Мақсад маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар билан яқиндан танишиб, уларга ечим топишдан иборат бўлди.

Чироқчида "Бахшичилик санъати" кўрик-танлови бўлиб ўтди

2021-йил 21-май куни Чироқчитуман маданият саройида Ўзбекистон Халқ бахшиси Шомурод бахши Тоғаев хотирасига бағишлаб "Қашқадарё ёш бахшилари" кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танловга туманлардан барча бахши-шоирлар ташриф буюриб, ўзбек халқининг энг қадимий санъат тури бўлмиш бахшичилик, достончилик, оқин, жировлар бўйича ўз чиқишларини намойиш қилишди.

“Ёшлар ва Қонун” Республика ҳуқуқий кўрик-танловининг Чироқчи туман босқичи ўтказилди.

2021-йил 21-май куни Чироқчи туманидаги 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Чироқчи туман прокуратураси томонидан туман Халқ таълими бўлими, туман Адлия бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида жамиятда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб бориш, қонун устиворлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар ва Қонун” Республика ҳуқуқий кўрик-танловининг Чироқчи туман босқичи ўтказилди. “Ёшлар ва Қонун” танловининг Чироқчи туман босқичида фаол иштирок этган жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалар топширилди.

Чироқчи туманидаги 43-сонли мактабда кураш бўйича мусобақа ўтказилди.

Чироқчи тумани 2-сектор ҳудуди туман халқ таълими бўлимига қарашли 43-сонли умумтаълим мактабида кураш бўйича ёшлар ўртасида Чироқчи тумани чемпионати бўлиб ўтди. Чироқчи туман Жисмоний тарбия бўлими ва 1-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактаби дастур-режасидаги мазкур мусобақада туманнинг барча маҳаллаларидан 150 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди. Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Кучли учликдан жой олган спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

"Ватан дўстлик ва бахтли болалик учун" шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 19-май куни Чироқчи туман "Камалак" болалар ташкилоти, Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи туман Кенгаши, Ўзбекистон "Миллий тикланиш демократик" партияси Чироқчи туман Кенгаши ҳамда 85-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти билан ҳамкорлигида туманидаги Дилла Сафаров ҳудудида жойлашган мактаблар ўртасида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда "Камалак" болалар ташкилотининг 20 йиллик юбилейи муносабати билан "Ватан дўстлик ва бахтли болалик учун" шиори остида спортнинг Волейбол тўри бўйича ўқувчи қизлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақада фаол иштирок этган жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари топширилди.