May 22, 2021

Чироқчида "Бахшичилик санъати" кўрик-танлови бўлиб ўтди

2021-йил 21-май куни Чироқчитуман маданият саройида Ўзбекистон Халқ бахшиси Шомурод бахши Тоғаев хотирасига бағишлаб "Қашқадарё ёш бахшилари" кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танловга туманлардан барча бахши-шоирлар ташриф буюриб, ўзбек халқининг энг қадимий санъат тури бўлмиш бахшичилик, достончилик, оқин, жировлар бўйича ўз чиқишларини намойиш қилишди.

Танлов якунига энг яхши бахши, жиров, достон ижрочиларига Республика Маънавият ва Маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Лола Содатова, туман ҳокими ўринбосари Эркабой Баймуродов ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ў.Ҳайдаровлар томонидан диплом ва эсталик совғалари топширилди.