May 26, 2021

3-сектор раҳбари фуқаролар муммоларига ечим изламоқда

Чироқчи тумани ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Актамали Бешимқулов туманнинг "Паканди" маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан учрашди. Мақсад маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар билан яқиндан танишиб, уларга ечим топишдан иборат бўлди.

Учрашувда, фуқаролар мурожаатлари ва таклифларини билдиришди. Бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Хар бир мурожаат тингланиб, уларни ечими бўйича тегишли мутахассисларга топшириқ ва вазифалар берилди. Ушбу мурожаатлар сектор раҳбарларининг шахсан назоратига олинди.