Ешим саксонга қараб боряпти. Умримнинг салкам олтмиш йилини эл-юрт хизматига бағишлаганимиздан Аллоҳга беадад шукроналар келтираман. Узоқ йиллар савдо тизими бошқарувида фаолият кўрсатдим. Бошимиздан иссиқ ҳам, совуқ ҳам ўтди. Нолон кунларимдан нолимадим, хурсандчиликларда ҳаволаниб кетмадим. Аллоҳ ризқимизни сочиб қўйган жойдан териб, рўзғор тебратдик, фарзандлар улғайтирдик. Шукрким, уларнинг ҳаммаси ҳам ҳаётдан ўз ўрниларини топишди. Энди набираларнинг ортидан чевараларнинг бахту камолини ўйлаб, умримиз ўтиб боряпти.