“Хабеас корпус” институти
“Habeas Corpus amendment act” Англия парламенти томонидан қабул қилинган бўлиб, айбланувчини қамоққа олиш ҳамда фуқаронинг қамоққа олиниши ёки қамоқда сақланиши устидан суд назоратини амалга ошириш қоидаларини белгилаб берган муҳим тарихий ҳуқуқий ҳужжатдир
Қамоққа олиш шахснинг эркинлигини чегаралаш билан бевосита боғлиқ ва шу сабабдан мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19, 25 ва 44-моддаларига асосан айнан суд тартибида амалга оширилиши зарур. Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг судларга ўтказилиши жиноят содир этганликда айбланаётганларга судгача бўлган тергов босқичида мазкур эҳтиёт чорасини қўллашда суд ҳимояси ҳуқуқини таъминлайди.
- “Хабеас корпус” институтининг жорий этилиши, яъни 2008 йилдан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи прокурордан судга ўтказилиши принципиал қадам бўлди. Ушбу қарорнинг ўз вақтида ва пухта ўйлаб қабул қилингани бугунги кунда ҳаётда ўз исботини топмоқда.
- Суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш масалалари жиноят ишлари юритувининг судга қадар босқичларида суд назоратини кенгайтиришни, хусусан, лавозимдан четлаштириш ва тиббий муассасага жойлаштириш каби процессуал мажбурлов чораларини қўллашда татбиқ этилишини тақозо этди.
- 2012 йилнинг 18 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг айрим нормаларига, шу жумладан, 29 ва 31-бобларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, эндиликда лавозимдан четлаштириш ва тиббий муассасага жойлаштириш каби процессуал мажбурлов чоралари фақат судьянинг санкцияси асосида қўллаш тартиби қонунан мустаҳкамланди.
- Суд ваколатидан жиноят иши қўзғатиш ҳуқуқи чиқарилиб, судда ишни кўришда жиноят иши бўйича айблов хулосасини ўқиб эшиттириш мажбуриятини прокурор зиммасига юклашни кўзда тутувчи нормалар жорий этилгани суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида суд назоратини кучайтиришга шароит яратди. “Хабеас корпус” институтини қўллаш соҳаси янада кенгайтирилгани фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларини амалга ошириш имконини берди.
Хабеас корпус акт 1679 года ХАБЕАС КОРПУС АКТ 1679 года (Habeas Corpus Act) - закон, принятый английским парламентом в 1679 году в период реставрации Стюартов; устанавливал правила ареста и привлечения обвиняемых к суду. Отражал стремление английской буржуазии оградить свои интересы от абсолютистского произвола. Согласно Хабеас корпус акту, судьи были обязаны (по жалобе лица, считающего свой арест или арест какого-либо другого человека незаконным) требовать срочного представления арестованного в суд для проверки законности ареста или для судебного разбирательства. Заключение обвиняемого в тюрьму могло производиться только по предъявлении приказа с указанием причины ареста. В случае задержки судебного расследования закон предусматривал возможность освобождения арестованного под залог (чем не могли воспользоваться несостоятельные люди); последнее положение Хабеас корпус акта (ст. 8) не распространялось на должников. Оговорки фактически игнорировали интересы народных масс и свидетельствовали об узкоклассовом характере Хабеас корпус акта. Правительству предоставлялось право приостанавливать действие акта, что использовалось правящими классами, когда возникала угроза их господству.