«Миранда қоидаси» шахс сўроқ қилиниши олдидан ёки ушлаб туриш вақтида гумон қилинувчи ва айбланувчига унинг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилишини кафолатлайди. “Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз. Сиз айтганларнинг ҳаммаси судда ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкин. Сўроқ жараёнида адвокатингиз қатнашиши мумкин. Агар адвокат хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмасангиз, Сиз адвокат билан давлат томонидан таъминланасиз. Ҳуқуқларингизни тушундингизми?”
“Habeas Corpus amendment act” Англия парламенти томонидан қабул қилинган бўлиб, айбланувчини қамоққа олиш ҳамда фуқаронинг қамоққа олиниши ёки қамоқда сақланиши устидан суд назоратини амалга ошириш қоидаларини белгилаб берган муҳим тарихий ҳуқуқий ҳужжатдир