September 4, 2019

Биринчи қўнғироқ

Бугун янги ўқув йилининг биринчи куни, бу айниқса биринчи марта мактаб остонасига қадам қуяётган болажонларимиз учун ўта ҳаяжонли дақиқалар.

Нафақат биринчи синфга қабул қилинганларининг ҳаяжони бўлак, балки битирувчи 11 - синфга ўтган ўспирин йигит - қизларимизнинг ҳам шашти ўзгача. Кейинги босқич, олий таълим даргоҳларига тайёргарлик кўриш учун охирги ўқув йили бошланганлигини англаган ёшлар, бу йилда бор ғайрат ва шижоатларини, иродаларини ишга солиб кўпроқ, чуқурроқ билим эгаллашларига ишонамиз. Ушбу кунни Ғузор тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари Мўминобод маҳалласида жойлашган 21 – сонли мактабда “Билимлар куни” муносабати билан ўқитувчи ва ўқувчиларни муборакбод этиш учун ташриф буюришди. Ҳамда, “ Мустақиллик бизга нима берди” мавзусида болажонларга дарс ўтишди. Болажонлар билан самимий, уларга тушунарли тилда мустақилликнинг неъматлари, ўзларининг ўтган даврлари билан солиштириб ҳаётий мисоллар билан дарсни қизиқарли ўтишига ҳаракат қилишди.

Бизни кузатишда давом этинг

https://t.me/qashqadaryodxa

https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/