Равшанова Мохидил
@moxidilravshanova
24 posts

Ўзи мўжазгина, бироқ қулай

Касби туманида 197 минг аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Туманда 41 та маҳалла бор. Муғлон маҳалласи туман марказида жойлашган, маҳаллада эрталабдан байрамона кайфият таралиб турарди. Шўх тароналар, карнай сўрнайлар садоси салкам етти маҳаллага етди.

“Қарши тажрибаси”

Давлат раҳбарининг Қашқадарёга қилган ташрифи давомида давлат хизматларини тақдим этиш соҳасидаги янгича йўналиш ва ёндашувлар белгилаб олинди.

ДХМ орқали энди айрим тиббий маълумотномаларни ҳам олиш мумкин бўлади.

“Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (18-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.

"Права"

Бу воқеани сизга айтиб бермасам бўлмайди, айтмасам кўнглим жойига тушмаслиги аниқ.

Илк танишув

“Сиз Давлат хизматлари Агентлиги ҳақида қачон эшитгансиз” деб сўрашса, очиғини айтаман, 1 йиллар олдин эшитган эдим, шунда ҳам таниш-билишлардан, оз – моз эшитганман. Эшитганда ҳам унақа эътибор қаратмаганман, чунки ишим тушиб бормаганман. “Биринчи эсингизга келадиган хизмат қайси” дейишса, болаларни боғчаларга қабул қилиш энди “Ягона дарча” орқали бўларкан деганлари дарҳол ҳаёлдан ўтади (ёш болаларим борлиги учундир балки). Лекин қаранг, шунда ҳам Давлат хизматлари Агентлиги ёки Давлат хизматлари Маркази эмас, “Ягона дарча” деб эшитган эканман.

Бошқаларга шодлик ато этиш — энг ноёб шодликдир

Бирор-бир кимсага яхшилик қилсанг, шуни билки, сенинг саховатингдан у беҳад шод бўлгани каби, сенга ҳам шунчалик завқ насиб этади. - ҚОБУС

“ЭКСТРЕМАЛ” ХИЗМАТ

Одамлар орасида юрсангиз ажойиб ва антиқа гапларни эшитиб қоласиз-да. Зарурат юзасидан электрон рақамли имзо олишга тўғри келди. Шу мақсадда, Давлат хизматлари марказига бордим. У ерга етиб келгач, қарасам одам кўп, оббо, навбат талашарканмизда энди деб турсам, қарасам одамлар бамайлихотир, одатий тажанглик, шовқин сўрон йўқ. Аввалига ҳайрон қолдим, кейин эътибор қилсам одамларнинг қўлида қандайдир патта бор, нима экан деб турсам шу пайт юқорида турган экрандан “тинг” этиб овоз чиқди ва рақам кўринди. Шу вақтнинг ўзида эса, кутиб турганларнинг биттаси қулидаги паттага қаради-ю, тўғри бўш қолган оператор томон шошилди. Бояги патта – бу навбат кўрсатилган чек эканлигини фаҳмлаб, ён атрофга қарадим, шундай кираверишда электрон навбат...

Чегарадан кимлар ўтади?

Давлат чегараси орқали қуйидагилар биринчи навбатда ўтказилади: ⬇️

Тўғри манзилни биласизми?

Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 20 август санасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини ( ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслаш ва ўрнатиш каби хизматлар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Бу нега керак деган фикр пайдо бўлиши табиий. Бу ортиқча ҳаракатлар, хужжатлар ва маълумотлар талаб этилишини олдини олиш, сансоларликни йўқотиш, давлат...