August 17, 2019

Эл ишига эринма, Иш қилдим деб керилма.

Бугун эрталабдан югур - югур, бақир - чақир, ҳазил -ҳузул, аския!!! Нима бўлди, нима гап дерсиз? Бугун ҳашар!!! Оддий эмас, ҳўв Кимсанжоннинг уйида ҳам эмас, бутун мамлакат миқёсида УМУМХАЛҚ ҳашари! Ўз уйига, маҳалласига, қўни қушнисига, юртига бефарқ бўлмаган барча барча бугун хизматда, юрт хизматида, эл хизматида! Кўпдан қуён қутулмас, деганларидек бир зўмда ҳар бир жой тозаланиб, озодаланиб, саришта ва кўркам ҳолатга келди.

Кимдир кўча супурган, кимдир дарахтларни оқлаган, яна кимдир дарахтларга сув қўёган, бекор ўтирган одамнинг ўзи йўқ. Ёшу қари, бари қўлидан келганча ҳашарга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Доимий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари умумҳалқ хашари каби файз бермаса керак. Одамларнинг аҳиллиги, жипслиги, меҳнатсеварлиги, азалий қадриятларга, аждодлар аъаналарига бўлган ҳурмати хашар вақтида яққол намоён бўлади.

Шу қаторда Қашқадарё вилоятидаги шаҳар ва туманлардаги Давлат хизматлари Маркази ходимлари ҳам бу ҳайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар!