“Бор товоғим-кел товоғим”
Биласиз ҳар бир ташкилотда, хоҳ у давлат ташкилоти бўлсин, хоҳ нодавлат, ҳар бирида бошқарув аппарати, унга бўйсунувчи бўлимлар бўлади. Табиийки, улар хужжат юритиши, ҳисобот қилиши, баённома тузиши ва жуда кўплаб шунга ўхшаш ўзаро алоқага киришиши, мулоқот қилиши талаб этилади. Бу қандай тарзда амалга оширилади?
Шу вақтга қадар, асосан биз билган, биз ўрганган қоғоз хужжатлар ёрдамида амалга ошади. Қоғозбозлик ҳақиқий иллат ва ортиқча сарф ҳаражат эканлигини кўпчилик англаб бўлди. Замонавий ахборот ва коммуникация технологияларининг ривожланиши эса қоғозга бўлган эҳтиёжни кескин равишда камайтирди. Ҳозирги кунга келиб узоқ масофаларни яқин, алоқани соддалаштирган ва тезкорлаштирган технологик дарвда давлат идораларида қоғоз ҳолатидаги хужжат айланиши умуман ортиқча жараёнлиги кундек равшан.
Дунёнинг кўплаб ривожланган давлатлари аллақачон қоғоз хужжат юритиш тизимидан воз кечган. Улар электрон ҳукумат системасини жорий этишган. Ўзбекистон ҳозирги кунда жадал ривожланиб бораётган экан, электрон ҳукуматга бўлган эҳтиёжи ошмоқда. Бу ҳукумат ишини енгиллаштиради, хужжат айланиши тезлаштиради, жараённи тартибга ва назоратга олишни таъминлайди. Давлат бошқаруви тизимини ахборотлаштириш бўйича «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида» ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунлар муҳим аҳамият касб этади. Бу қонунларнинг биринчиси марказий ва жойлардаги ҳукумат бошқарув органларида ахборот тизимлари орқали муассасалар ўртасида ҳужжат алмашиниш масалаларини тартибга солади. «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун эса электрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан тартибга солишни белгилаб беради, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштиради.
Ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда, ҳозирги кунга келиб кўплаб идоралар, ташкилотлар, давлат органларида электрон хужжат алмашинуви тизими яратилди, амалиётга татбиқ қилинди.
Бугунги кунда электрон ҳукуматни ривожлантириш даражасига кўра дунёдаги мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон мавқеи анча кўтарилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Электрон ҳукумат бўйича (2018) тадқиқотида Ўзбекистон 200 тага яқин давлат орасида 81-ўринни эгаллади. Миллий электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг муҳим натижаси сифатида, Ўзбекистон 2030 йилгача БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси ва Бутунжаҳон банкининг Тадбиркорликни юритиш индексида 30та энг ривожланган мамлакатлар сафига кириши керак. Шу мақсадда, келгусида ақлли технологиялардан фойдаланган ҳолда электрон ҳукуматни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича электрон ҳукумат хизматларини тўлиқ интеграциялаш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналар фаолияти йўлга қўйилгандан сўнг, аҳоли мурожаатларининг таҳлили Давлат хизматлари агентлигини ташкил этишга зарурият яратди. Давлат хизматлари марказлари айнан аҳолининг оғирини енгил қилишга, уларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришларининг олдини олишга, давлат идораларининг халққа хизмат қилишига қаратилган ўзига хос тузилмадир. Давлат хизматлари Агентлигиниг асосий вазифаларидан бири жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади.
Агентликнинг олдига қўйган мақсади халқимизнинг оғирини енгил этиш ва сифатли хизмат кўрсатишдан иборат экан, унинг асосий вазифаси эса аҳоли учун ҳақиқатда фойдали бўлган халқнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда давлат хизматларини тақдим этиш тартибини доимо такомиллаштириб бориш, хусусан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон хизматлар кўрсатиш бўйича интерактив фаолиятни таъминлашдир.
Агентликнинг барча таркибий ва ҳудудий бошқарма, бўлинмаларида электрон хужжат алмашинуви ҳолати хозирги кунда тўлиқ амалиётга татбиқ этилгани йўқ. Узоқ ва чекка ҳудудларнинг техник таъминоти, интернет алоқаси юқори даражада эмас. Аммо бу каби камчиликларни бартараф этиш учун тинимсиз изланишлар, тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилиб келмоқда.
Агентликнинг вилоят бошқармаси ҳам бу каби камчиликларни бартараф этиш чора тадбирларини ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этмоқда. Бошқарма раҳбарияти томонидан электрон хужжат алмашинувини 100 фоизга етказиб, қоғоз хужжат алмашинувидан тўлиқ воз кечишни асосий мақсад этиб олинди.
Бундан ташқари тизимли равишда чекка ҳудудларда ҳам замонавий ва барча коммуникацияларга эга, техник жиҳатдан таъминланган Давлат хизматлари Марказлари барпо этилиб, яқин кунларда фойдаланишга топширилиш арафасида. Жорий йилнинг сентябр ойида вилоятимизнинг 6 та туманида режали асосда Давлат хизматлари Маркази фойдаланишга топширилади, йил якунига қадар эса барча туманлардаги Марказлар қуриб битказилиб, аҳолига хизмат қилиш учун ўз эшикларини очади.
Буларнинг барчаси аҳолига сифатли, тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида қилинмоқда. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш асосий мақсадларимиздан бири. Мижоз давлат хизмат турлари, уларни қай тартибда тақдим этилиши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши ҳам мижозларнинг, ҳам ходимнинг ишини осонлаштиради. Бу борада жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг Агентликнинг ишига бўлган ишончини ва умидини пучга чиқармаслик муҳим. Керакли ва муҳим ахборотларни, тизимдаги ўзгариш ва янгиликларни ўз вақтида тезкор, тушунарли равишда аҳолига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар, интернет нашрлар орқали мунтазам равишда тушунтириш ва ҳуқуқий тарғиботни ривожлантириш ҳам долзарб масаладир. Бу борада ҳам вилоят бошқармаси изчил ва пухта тузилган режалар ишлаб чиқди, ҳозирги кунда уни амалиётга татбиқ эта бошлади. Шу кунга қадар вилоят бошқармаси ҳуқуқий тарғибот масаласида республика миқёсида 9 ўринда бўлган бўлса, эндиликда мақсадли режа асосида ТОП – 3 таликка кириш вазифа қилиб олинди.
Миллий тараққиётга юз тутишнинг муҳим шарти — эришилган ютуқларни холис баҳолаш, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни таҳлил қилиш, сабаб ва оқибатларини ўрганиш, ҳар бир ҳолатни ўз номи билан аташ, такрор хато қилмаслик йўлларини белгилашдан иборат. Шундай қилинсагина жамият ривожланади. Шу мақсадда Агентликнинг вилоят бошқармаси вужудга келаётган муаммоларга реал баҳо бериб, муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш йўлида тиним��из иш олиб бормоқда.
Давлат хизматлари Агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Матбуот Хизмати