Ҳохиш бўлса, чораси осон
Бу болакай Америка Қушма Штаталари, Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида яшайди. Унинг исми Джакуан Фулкнер ва у ёш тадбиркор. У 13 ёшида ўзига кийим кечак ва бошқа керакли нарсаларни сотиб олиш учун хот – доглар тайёрлаб сотишни бошлаганан. Бошида у тайёрлаган хот – догларини дўстлари, уларнинг ота оналари сотиб олишар эди. Бироқ тез орада унинг “махсус” тайёрланган хот – доглари оммалашишни бошлади. Аммо унинг фаолияти “жонкуяр” қушнилари томонидан санитария қоидаларига риоя этмагани ва махсус лицензияга эга эмаслиги ҳақида арз келиб тушди. Бу арзнома шаҳар администрацияси назаридан четда қолмади. Бироқ улар болакайнинг ишини тугатиб, унинг ота онасига жарима қуллашга шошилмадилар. Маъмурият томонидан унга лицензия олиш ва соғлиқни сақлаш бошқармасидан озиқ – овқат тайёрлаш учун махсус рухсатнома олиш учун қандай ишлар қилиниши кераклиги батафсил тушунтирилди. Болакай ўз ишига қизиқиши ва ҳохиши сабабли ортга чекинмади, барча зарурий хужжатларни тўплади. Шаҳар маъмуриятини унга ёрдам тариқасида унинг тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш учун маблағ тўплашда ёрдам бердилар. Ижтимоий тармоқдаги ўз расмий саҳифаларида болакай ва унинг тадбиркорлиги ҳақида эълон қилишди. Бугунига келиб Джакуан қонуний лицензияга, ўз ҳисоб рақами ва касса аппаратига эга тадбиркор. У вақтида солиқларни тўлаб, ўз бизнесини ривожлантирмоқда.
Агар сизда ҳам шу болакайдаки каби иштиёқ ва ғайрат бўлса, бизнес – режангиз тайёр бўлса уни амалга оширишдан қурқманг. Ўз фаолиятингизни қонунийлаштиринг ва рўйхатдан ўтказинг. Бунинг учун Давлат хизматлари Марказига мурожаат қилинг. Атига 30 дақиқа вақтингизни сарфлайсиз, сўровнома ва таъсис ҳужжатини тақдим этиб, белгиланган давлат божини тўлайсиз ва қарабсизки сиз расман тадбиркорсиз!
Бошқа турдаги хизматлар ва қушимча маълумот учун www.davxizmat.uz ёки 1148 қисқа рақамига мурожаат этишингиз мукин.
Бизни кузатишда давом этинг