November 20, 2019

20 НОЯБРЬ - БУТУНЖАҲОН БОЛАЛАР КУНИ

БОЛАЛАРИМИЗ — КЕЛАЖАГИМИЗ

Бола ухлар ширин, осуда, беғам,
Меҳрибони ёнида доимо ҳамдам,
Шундай бўлса қани, болага ҳар дам,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
У билмас ҳаттоки, онаси кимдир,
Отаси қандай зот, балки етимдир,
Қай юртда туғилди, қандай иқлимдир,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Ўғилми, қизми у фарқи ҳам йўқдир,
Она сути билан доимо тўқдир,
Бола бахтли—элнинг бахти тўлиқдир,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Шундайин беғубор, нозик, омонат,
Кичик бепарволик йўқ қилар, албат,
Уни одам қилмоқ чун керак тоқат,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Унга маълум эмас қандай миллати,
Бахтиёр яшарми унинг элати,
Яхшими, ёмонми она одати,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Унга насиб этар қандайин тақдир,
Кўрарми бахтиёр узоқроқ умр,
Яхши ном қолдириб ўтарми охир,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Оиласида бор қанча муаммо,
Бўлса қани эди бобою момо,
Турли хил дардлар юқмаса асло,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Оилада бўлсин севимли, азиз,
Бўлиб қолмасин ҳеч элда ҳурматсиз,
Бунга эришолсин ҳар бир ўғил, қиз,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Мактабда кутмоқда уни устозлар,
Қанийди қилса у юксак парвозлар,
Унга насиб этсин ҳурмат, эъзозлар,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Унга боқайлик пок дил кўз билан,
Уни ўстирайлик ширин сўз билан,
Чин инсон бўлса гар бахтлидир Ватан,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Бизни кузатиб боринг 👇👇👇

https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/