Эшитганингизга эмас, кўрганингизга ишонинг!
Булар қайси болалар боғчаси, шифохона, кутубхона, нуронийлар гузари экан деб ўйланаётгандирсиз. Агар сизга, буларнинг барчаси бир жойда жойлашган десам – чи, ишонасизми?
Ишонишни бошлайверинг, буларнинг ҳаммаси бир жойда, бир маказда, Давлат хизматлари Марказида жам бўлган! Фуқароларга қулай шароитлар яратиш, тезкор ва шаффоф хизматлар кўрсатиш, уларнинг марказдаги вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида барча шароитлар яратилган. Ҳар бир вилоятда, ҳар бир туманида янги замонавий, барча қулайликларга эга бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Бу Нуробот туманидаги давлат хизматлари Марказининг янги биноси.
Бизнинг вилоятимизда ҳам давлат хизматлари марказлари учун янги бинолар қурилиш ишлари жадал кетмоқда, 6 та тумандаги Марказлар сентябрь ойида, қолган марказлар эса жорий йилнинг охирига қадар топширилиши режалаштирилган. Тез кунда Қашқадарё вилоятидаги биринчи, файзли, кўркам ва замонавий давлат хизматлари Марказининг илк биноси Косон туманида фойдаланишга торширилиш маросими бўлиб ўтади. Бизнинг тантанамизда иштирок этишга барчани таклиф этиб қоламиз.
Келинг, кўринг, ишонч ҳосил қилинг!
P.S. Очилиш маросими кунини тез кунда эълон қиламиз! Хозирда сўнгги тайёргарлик ишлари кетмоқда! Бизни кузатишда давом этинг!
Давлат хизматлари Агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси