ОРИ (Ўткир респиратор инфекция) билан кўп касалланувчи болаларда иммуномодулятор терапия
ОРИ билан кўп касалланувчи болаларда иммуномодулятор терапия
Иммуномодуляторлар - дори воситалари бўлиб, улар функцияси бузилган иммун системани қайта тиклайди. Иммуномодуляторлар қуйидаги мақсадларда тайинланади:
✓ этиотроп инфекцияга қарши терапия эффективлигини ошириш;
✓ ремиссияни янада узайтириш ва обострения частотасини пасайтириш;
✓ инфекцион асорат ривожланишини олдини олиш;
✓ иммун статуснинг бузилган параметрларини нормаллаштириш.
Иммуномодуляторларга битта умумий кўрсатма қилиб шуни келтириш мумкин:
Врач ОРИ ли беморга ўз вақтида адекват стандарт терапия қилади, лекин болада бу кутилган натижа бермайди ва бола кейинчалик хам тез-тез Яна ОРИ га чалинаверади.
Хозирги кунда иммуномодуляторларга турли группа воситалар киради ва дастлаб уларнинг табиий лари билан танишамиз:
1) Интерферон альфа 2б. Бу препарат таьсир механизми кўпчиликка маьлум. ОРИ билан кўп касалланувчи болаларда самарали эффективликка эга. Интраназал қўлланилади. Хозирда Ўзбекистон аптекаларида у "Назоферон" бурун учун томчи ва катталар учун спрей шаклида мавжуд. Препарат антитело продукциясини модуллайди, Т-хужайра активлигини оширади хамда бурун йўлларида ва қонда секретор IgA миқдорини оширади.
2) Лиофилизациялашган бактериал лизат. Бу гурух препаратларга Ўзбекистонда мавжуд бўлган Рибомунил, Бронхо-мунал ва Исмижен препаратлари киради. Препаратлар таркибида бактериал компонентларни сақлайди. Бу препаратлар таьсир механизми билан Рибомунил мисолида танишиб чиқамиз. Рибомунил бутун дунёда қўлланилади, таркибига энг кенг тарқалган респиратор қўзғатувчилар - Str. pneumoniae, Str. pyogenes, Haemophilus influenze va Klebsiella pneumoniae нинг рибосома ва хужайра девори фрагментларини сақлайди. Рибомунил қабул қилинганда унинг антигенлари хисобига беморнинг иммун системаси патоген микроорганизмларни таний оладиган бўлиб қолади ва уларга қарши антитело ишлаб чиқаради. Тадқиқотлар кўрсатишича, Рибомунил қабул қилинганда ОРИ холатлари сони 40% га камаяр экан.
Рибомунил учун алохида кўрсатма: ОРИ билан кўп оғрувчи болаларла()Асосан 6-7 ёшгача бўлган болаларда) ўтказилган ОРИ реабилитацияси ва навбатдаги ОРИ профилактикаси учун хар 1 ёки 2 йилда 1 курс даволаш курсини ўтказиш.
Қуйида Рибомунилнинг бир курс даволаш тактикасини келтирамиз:
- 6 ойликлан катта болаларда эрталаб 1 марта қабул қилинади;
- Даволашнинг 1-ойида хар куни ёки 3 хафиа давомида хар хафтанинг дастлабки 4 кунида ичиш;
- Кейинги 5 ой давомида хар хафтанинг биринчи 4-кунида ичиш.
Эслатма: қабул вақтида температура чиқиши мумкин(2-3 кун давомида) ва бу препаратнинг терапевтик эффекти хисобланади хамда махсус терапия ва препаратни бекор қилиш керак эмас. Температура ўзи мустақил пасайади. Шунингдек, Рибомунил қабулида енгил ва кучсиз ифодаланган ОРИ симптомлари бўлиши мумкин, бу холат хам даволаш ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайди ва мустақил ўзи ўтиб кетади.
Рибомунил препаратини ўзига хослиги шундаки, препаратни 6 ой давомида юқоридаги курс бўйича тўхтатмей қабул қилиш керак, бу иммунопрофилактик эффект тезроқ юзага келиши учун зарур.
Энди эса Рибомунилга таьсир механизми ва терапевтик эффекти жуда яқин бўлган Бронхо-мунал препаратини ўрганишга харакат қиламиз. Бронхо-мунал препарати 7 та асосий респиратор бактериал қўзғатувчиларнинг лизатини ўз ичига олади. Препарат асосий механизми - макрофаглар функционал холатига активловчи таьсиридир. Тадқиқотлар кўрсатишича, Бронхо-мунал П (детский) қабулидан сўнг ОРИ билан касалланиш 3-5 марта камайган ва касаллик давомийлиги даври 6 марта камайган. Бу препарат - худдики кўп компонентли вакцинани эслатади.
Қўлланилиши:
- Бронхо-мунал П 6 ойлик болардан Бошлаб қўлланади.
- 6 ойликдан 12 ёшгача 1 капсуладан(3.5 мг) суткада бир марта эрталаб;
- 12 ёшдан катталарга 2 капсуладан(7 мг) бир марта эрталаб.(12 ёшдан препаратнинг взрослий Бронхо-мунал препаратидан ичилади)
- Курс давомийлиги 10 кун. Сўнгра 20 кунлик танаффус, яна 10 кун юқоридагидек қабул, ва яна 20 кунлик танаффус, кейин яна 10 кунлик қабул қилиш.
Бундай дозалаш оптимал хисобланади. Агар бемор хохласа, препарат қабулини 1 ой ичида танаффуссиз 30 кун хар куни бир капсуладан эрталаб ичиши мумкин.
Сўнгги пайтда ЯНГИ Лиофилизациялашган препаратларгинг янги вакили пайдо бўлди ва у ахоли орасида ва МДХ давлатлари миқёсида ОРИ билан кўп касалланувчи болаларда кенг қўлланилмоқда ва кутилган натижани бермоқда. Бу - Исмижен препарати. У ўз таркибига 8 хил респиратор бактериал қўзғатувчилар лизатини олади. Таьсир механизми: IgA ни нафас йўлларида ишлаб чиқарилиши ва бу йўлларга фиксациясини таьминлашдан иборатдир. Шунингдек, Исмижен препарати Т-, В- лимфоцитлар, макрофагларни активлаштиради. Препарат бу томондан Рибомунил ва Бронхо-мунилга аналогдир. У хам худди улардек организмга вакцинага ўхшаб таьсир қилади.
Қўлланилиши:
- 4 ёшдан бошлаб қўллаш мумкин;
- препаратни умумий қабул курси 3 ой ва шу 3 ойдаги хар ойнинг дастлабки 10 кунида қабул қилинади, эрталаб 1 тадан, тил остига.
Юқорида келтирилган 3 препарат - табиий иммуномодуляторлар хисобланади. Хамда хозирда кенг практикада қўлланилмоқда. Шунингдек, суньий иммуномодулятор препаратлар хам яратилган. Буларга инозин пранобекс( Гоприносин 500 мг капс), пидотимод( Иммунорикс сиропи) ва глюкозаминилмурамилдипептид( Ликопид) препаратлари киради. Ўзбекистонда хозирда аптекаларда Гроприносин капс. мавжуд ва клиник практикада кенг қўлланилмоқда. Шунингдек, Иммунорикс препарати хам самарали қўлланилади.
Фойдаланилган адабиёт: "Часто болеющие дети". Самсыгин. 2019-г. китоби. Шунингдек интернет материаллари.
Каналимиз 👉 @alikulov_sx 👈