M
@mr.sadullo.alikulov
1 Follower
1 Following

Сийдик йўллари инфекцияси (СЙИ)

Сийдик йўллари инфекцияси(СЙИ) – синдром, у ўз ичига олади: юқори ва пастки сийдик йўллари, эркак жинсий органларининг клиник манифест(ўткир) инфекциялари ва симптомсиз бактериурия.
Пиелонефрит – носпецифик инфекцион касаллик бўлиб, интерстициал тўқима ва косача-жомча системаси кучли зарарланиши билан кечади.
Цистит – сийдик пуфаги шиллиқ қаватининг яллиғланиши.
Симптомсиз бактериурия – асептик шароитда олинган сийдик ўрта порциясининг камида иккита намунасида 1 мл хажмда 10 даражасида5 КОЕ миқдоридаги бактерия аниқланиши. Бунда йиғилган намуналар орасидаги вақт 24 соатдан кўп бўлиши керак. Ёки бошқача айтганда, сийдик тизими аьзоларининг клиник-лаборатор ўзгаришлари йўқ, лекин сийдик чўкмаси микроскопиясида аниқланган бактериурия.

Дислипидемия


Дислипидемия(ДЛП) – липид алмашинувининг бузилиши, асосида қон плазмасида холестерин миқдорининг ошиши, асосан, паст зичликли липопротеид(ПЗЛП) концентрацияси ошиши, ва/ёки юқори зичликли липопротеидлар(ЮЗЛП) ёки алфа липопротеин миқдори ошиши ётади.
Диагноз намуналари:
Оилавий гиперхолестеринемия Iiа типи. Пай ксантоматози.
Диагностика.
1) Хавф омилларини аниқлаш тавсия этилади
Диагностика критериялари бўйича
- Бемор ёши – эркаклар 40 ёшдан юқори, аёллар 55 ёшдан юқори ёки эрта менопаузадан бошлаб
- Чекиш статуси – миқдоридан қатьий назар
- АГ – АБ 140/90 ва ундан юқори ёки доимий антигипертензив препаратлар қабули
- Қандли диабет – Тонгги глюкоза 6,1 ммол/лдан юқори(капилляр қонда) ва 7,0 ммол/л дан юқори(веноз қонда)
- ЮИК – генетик мойиллик, инфаркт миокард ёки ностабил стенокардия: 55 ёшдан ошган эркакларда ва 60 ёшдан ошган аёлларда
- Абдоминал семизлик – талий хажми эркакларда 94 см ва ундан юқори, аёлларда 80 см ва ундвн юқори
- Оилавий гиперлипидемия – анамнез бўйича. IIa, IIb ёки III тип аниқланиши
- Сурункали буйрак касаллиги – каналча филтрацияси тезлиги 60 мл/мин/1,73 м2 дан паст

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги(ГЭРБ)


Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги(ГЭРБ) – гастроэзофагеал зонанинг мотор-эвакуатор функцияси бузилиши бўлиб, ошқозон баьзан ўн икки бармоқ ичак массасининг қизилўнгач бўшлиғига регуляр қайтиб туриши билан характерланади.
ХКК бўйича кодлари
К21 Гастроэзофагеал рефлюкс
К21.0 Гастроэзофагеал рефлюкс эзофагит билан(рефлюкс-эзофагит)
К21.9 Гастроэзофагеал рефлюкс эзофагитсиз
К22.1 Қизилўнгач яраси
Клиник-эндоскопик классификация:
1 – ноэрозив ГЭРБ
2 – эрозив-ярали ГЭРБ ва унинг асорати: қизилўнгач яраси ва стриктураси
3 – Баррет қизилўнгачи – кўп қаватли ясси эпителийнинг безли цилиндрик ээпителийга матаплазияси(предрак холат)

Ўт йўли коликаси

Фото: Google

Ўт йўли санчиғи (желчная колика) – бу ўткир висцерал оўриқ хуружи. Сабаби – ўт йўлининг конкремент билан обструкцияси. Бошқа термин билан “билиар оғриқ” термини хам ишлатилади, чунки ўт йўллари нафақат тош билан, балки билиар сладж билан хам тиқилиб қолади.

Гелминтозлар. Даволаш

Гелминтоз

Хеерфордт касаллиги

Увеопаротидли иситма

Тўғри жавоб - Увеопаротидли иситма ёки Хеерфордт касаллиги
Саркоидоз - мултисистем гранулематоз касаллик бўлиб, этиологияси номаьлум. Касаллик нерв системасини зарарланиши билан кечади. Хеерфордт синдроми хам Саркоидоз клиникасига ўхшаб кетади
Увеопаротидли иситма (Хеерфордт синдроми) - бу саркоидознинг кам учрайдиган шакли бўлиб, бунда синдром икки томонлама қулоқолди сўлак безлари катталашиши билан кечади. Патогенезида эса юз нервининг сиқилиши ва бунинг натижасидаги паралич ётади.

ОРИ (Ўткир респиратор инфекция) билан кўп касалланувчи болаларда иммуномодулятор терапия

Катталар учун спрей шакли, болаларга эса томчи(капли)ни ишлатиш мақсадга мувофиқ.

ОРИ билан кўп касалланувчи болаларда иммуномодулятор терапия
Иммуномодуляторлар - дори воситалари бўлиб, улар функцияси бузилган иммун системани қайта тиклайди. Иммуномодуляторлар қуйидаги мақсадларда тайинланади:
✓ этиотроп инфекцияга қарши терапия эффективлигини ошириш;
✓ ремиссияни янада узайтириш ва обострения частотасини пасайтириш;
✓ инфекцион асорат ривожланишини олдини олиш;
✓ иммун статуснинг бузилган параметрларини нормаллаштириш.
Иммуномодуляторларга битта умумий кўрсатма қилиб шуни келтириш мумкин:
Врач ОРИ ли беморга ўз вақтида адекват стандарт терапия қилади, лекин болада бу кутилган натижа бермайди ва бола кейинчалик хам тез-тез Яна ОРИ га чалинаверади.
Хозирги кунда иммуномодуляторларга турли группа воситалар киради ва дастлаб уларнинг табиий лари билан танишамиз:

Гипертония касаллиги

Артериал гипертензия - бу Артериал босимни ўлчаганда систолик босимни >140 мм.сим.уст. дан юқори ёки тенг бўлиши ва/ёки диастолик артериал босимни >90 ми.сим.уст. дан юқори ёки тенг бўлиши билан кечувчи синдром. Гипертония касаллиги ва Эссенциал артериал гипертензия - бу сурункали кечувчи касаллик бўлиб, бунда иккиламчи АГ га олиб келувчи аниқ сабаб бўлмайди.
АГ диагноси қуйидагиларга асосланади:
- қайта-қайта такрорий АБ ни ўлчаш;
- уйда ёки амбулаторияда артериал босимни суткалик мониторинг қилиш;
Диагноз намуналари:
✓ Гипертония касаллиги(ГК) II босқич, артериал гипертензия(АГ) 3 даража, Хавф омили(хавф) 4 даража. Аорта ва уйқу артерияси атеросклерози
✓ ГК II , АГ 2, Хавф 3. Нефросклероз. Сурункали буйрак касаллиги 2 даража
✓ ГК 3, АГ 1, хавф 4
   Диагностика.
Дастлаб беморда АГни тасдиқлаш(1), иккиламчи(симптоматик) АГни инкор қилиш(2) ва юрак-қон томир хаафи, нишон органлар зарарланиши белгиларини аниқлаш(3), АБ ни ўлчаш, тиббий анамнез йиғиш, физикал ва лаборатор текширувлар ўтказиш, қўшимча диагностик тестлар ўтказиш.

Ўраб олувчи темиратки

Gerpetik xarakterli toshmalar joylashuvi

Òrab oluvchi temiratki
Qòzğatuvchi nomi Varizella virus
Kasallik soğlom odamda yuzaga kelishining sabablari oddiy: travma, sovuq qotish; shuningdek, pnevmoniya, limfoleykoz, limfogranulematoz, rak metastazlarining asorati sifatida uchraydi
Kòproq bahor va kuzda uchrashi aniqlangan.

Ўраб олувчи темиратки


Ўраб олувчи темираткида шунингдек, сезувчанлик бузилиши, анестезия, гипестезия, гиперестезия, парестезия бўлиши мумкин. Баьзан трофик, томир ва секретор бузилишлар аниқланади, тер ажралиши бузилиши, соч тўкилиши хам мумкин. Шуни хам айтиш керакки, герпетик невритр ривожланиши тери ўзгаришларисиз хам кечиши мумкин. Ўраб олувчи герпес рецидиви жуда хам кам холларда кузатилади.