Сийдик йўллари инфекцияси (СЙИ)

Сийдик йўллари инфекцияси(СЙИ) – синдром, у ўз ичига олади: юқори ва пастки сийдик йўллари, эркак жинсий органларининг клиник манифест(ўткир) инфекциялари ва симптомсиз бактериурия.
Пиелонефрит – носпецифик инфекцион касаллик бўлиб, интерстициал тўқима ва косача-жомча системаси кучли зарарланиши билан кечади.
Цистит – сийдик пуфаги шиллиқ қаватининг яллиғланиши.
Симптомсиз бактериурия – асептик шароитда олинган сийдик ўрта порциясининг камида иккита намунасида 1 мл хажмда 10 даражасида5 КОЕ миқдоридаги бактерия аниқланиши. Бунда йиғилган намуналар орасидаги вақт 24 соатдан кўп бўлиши керак. Ёки бошқача айтганда, сийдик тизими аьзоларининг клиник-лаборатор ўзгаришлари йўқ, лекин сийдик чўкмаси микроскопиясида аниқланган бактериурия.



Кўпинча СЙИ тегишли патология (қандли диабет(ҚД)), гемодинамика (АГ, буйрак артериялари атеросклерози) ва уродинамика бузилиши (простата аденомаси, ривожланиш туғма аномалиялари, ҚД даги нейроген сийдик пуфаги, аёлларда ички жинсий органлар пастга тушиши) фонида кечади.



Диагноз намуналари:
*Ўткир касалхонадан ташқари асоратланмаган пиелонефрит
*Касалхонадан ташқари асоратланмаган пиелонефрит, рецидив
*Касалхонаичи пиелонефрити, ўнг буйрак асоратланган абссесси билан. Диабетик нефропатия. Иккиламчи ўнг томонлама бужмайган буйрак. ҚД 2-тип, инсулинга боғлиқ, оғир кечиши. Сурункали буйрак касаллиги(СБК), 3А босқичи.



Диагностика
1) Анамнез йиғиш ва клиник маьлумотларни бахолаш.
Шикоятлари – оғриқ(бел сохада ёки қоринда), иситма чиқиши, дизурия(тезлашган оғриқли сийиш).
Анамнез. Қуйидагилар аниқлаштирилади:
*ўтмишдаги эпизодлар бор ё йўқлиги (сийдик йўллари такрорий инфекцияси, рецидив ёки сийдик йўллари ўткир инфекцияси)
*урологик касалликлар ёки сийдик йўллари аномалиялари, тошлари, обструкцияси, катетеризация, рефлюкслар(сийдик йўллари обструктив инфекцияси бўйича)
*хомиладорлик (дори воситалари қабули зарурати)
*тегишли касаллик ёки холатлар мавжудлиги(юқори ёш, ҚД, иммуносупрессия, антибиотиклар яқин орадаги қабули, жинсий йўллар билан ўтувчи инфекциялар)
2) Физикал текширувлар тавсия қилинади:
Пиелонефритга хос белгилар:
*фебрил ёки субфебрил температура.
*қовурға-умуртқа аро бурчакда, буйрак проекциясида оғриқли палпация.
*мусбат туртки симптоми.
Циститга хос белгилар:
*температура купинча нормал;
*қовусти соха палпацияси бирмунча оғриқли.



3) Лаборатор текширувларга тавсия бериш:
-Тест-полоска билан экспресс диагностика:
*лейкоцитурияга эстеразали тести (74-96 % сезувчанлик; спецификлик 94-98 %).
*Нитритли тест (сезувчанлик 35-85%;спецификлик 92-100%): коккли флорада (Staphilococcus spp., Enterococcus spp.) тест доимо манфий.
*Бирлаштирилган эстеразали ва нитритли тести.
-Умумий сийдик анализи(УСА):
*Кўрув майдонида 3-4 дан кўп бўлган лейкоцитурия
*Бактериурия (+ белги) 1 мл сийдикда 105 КОЕ тегишлича
*Минимал ёки ўртача протеинурия
*Гипо- ёки гиперстенурия (олигурияда)
*Микрогематурия
*Лейкоцитар цилиндрлар.
4) Инструментал текширув методларини тавсия берилади:
УЗИ(УТТ):
--Буйрак, сийдик пуфаги ва простата бези УТТ – сийдик йўллари обструкцияси ва сийдик-тош касаллиги, буйракнинг бошқа касалликлари(ўсма, туберкулёз, гематома)ни истисно қилиш учун:
*ўткир пиелонефрит – ўлчамлари катталашиши, эхогенлиги пасайиши, буйрак контурлари текис;
*рецидивланувчи пиелонефрит – ўлчамлари кичрайиши, эхогенлиги ошиши, буйрак-косача-жомча тизими катталашиши ва деформацияси, контурлари нотекис, контурлар ва ўлчамлари ассимметрияси;
*сийдик йўллари обструкцияси – гидронефроз, конкрементлар.
5) Қўшимча текширув усулларига тавсия бериш.
Соғайиш критериялари:
--Тана температураси нормаллашуви, бемор холати ва ўзини хис қилишини яхшиланиши, яллиғланиш процесслари клиник ва лаборатор белгиларининг йўқолиши.

Тиббий ёрдам организацияси.
СЙИ ни даволашда эмпирик антимикроб терапия – конкрет бемор учун микробиологик маьлумотлар олингунча терапия хал қилувчи рол ўйнайди. СЙИ асоратланмаган турида терапия диагноз қўйилишидан кейин бошланади.
Касалхонадан ташқари СЙИни даволаш амбулатор шароитда антибактериал препаратларни соғайгунча ичга қабул қилиш орқали ўтказилади. Асоратланмаган пиелонефритда 10-14 кунга перорал терапияни тайинлаш етарли. Оғир даража пиелонефритли беморларга перорал препаратлар қўллаш иложи бўлмаганда (кўнгил айниш, қайт қилиш) <поғонали> терапия тайинланади: препарат дастлаб парентерал қўллашдан бошланиб, бемор холати яхшиланганидан сўнг перорал қўллаш билан якунланади.
Госпитализация (режали, шошилинч ва экстренной) учун кўрсатмалар:
--СЙИ нинг асоратланиши
--Мавжуд инструментал методлар ёрдамида асоратловчи факторларни истисно қилиш имконсизлиги
--Парентерал антимикроб терапия ўтказиш зарурати
--Амбулатор шароитда даволаш иложсизлигида, шу жумладан бемор билан контакт етишмаслиги/йўқлиги
--Хомиладорларда СЙИ оғир ва асоратли кечиши
--Сийдик йўллари обструкцияси
--Адекват волемик тўлдиргандаги олигурия ёки анурия
--Инфекцион-токсик шок
--Сепсис
Даволаш (Қуйида касалхонадан ташқари асоратланмаган пиелонефрит, цистит ва симптомсиз бактериурия учун танлов препаратларини келтирамиз):

давоми...👇

давоми...👇

Энди эса айни патология ва унга хос даволаш алгоритмини эслаб қолишга харакат қилинг [цистит:

алгоритм давоми [пиелонефрит]:

Одатга кўра, препаратлар ва уларнинг Ўзбекистон дорихоналарида мавжуд савдо номларини келтирамиз:

Цефиксим 400 мг катталар дозаси
Фосфомицин трометамол 3 г. Бир марта ичиш кифоя қилади одатда.
Нитрофуранлардан машхури ўша...
Фуразидин калий 25 мг ва 50 мг доза капсулада чиқарилади.

Биз билан биргаликда ривожланинг:

@TibbiyotHayot Для молодого врача

Эьтибор учун рози бўлинг!