May 21, 2020

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги(ГЭРБ)


Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги(ГЭРБ) – гастроэзофагеал зонанинг мотор-эвакуатор функцияси бузилиши бўлиб, ошқозон баьзан ўн икки бармоқ ичак массасининг қизилўнгач бўшлиғига регуляр қайтиб туриши билан характерланади.
ХКК бўйича кодлари
К21 Гастроэзофагеал рефлюкс
К21.0 Гастроэзофагеал рефлюкс эзофагит билан(рефлюкс-эзофагит)
К21.9 Гастроэзофагеал рефлюкс эзофагитсиз
К22.1 Қизилўнгач яраси
Клиник-эндоскопик классификация:
1 – ноэрозив ГЭРБ
2 – эрозив-ярали ГЭРБ ва унинг асорати: қизилўнгач яраси ва стриктураси
3 – Баррет қизилўнгачи – кўп қаватли ясси эпителийнинг безли цилиндрик ээпителийга матаплазияси(предрак холат)



Диагноз намуналари
ГЭРБ, эрозив(эндоскопик негатив)
ГЭРБ: эрозив рефлюкс эзофагит, В босқич.
ГЭРБ: диафрагма қизилўнгач тешигининг сирпанувчи чурраси
Диагностика

1.Анамнез йиғиш ва

клиник маьлумотларни бахолаш:

1.1. Қизилўнгач белгилари:


1.Анамнез йиғиш ва
клиник маьлумотларни бахолаш

1.1. Қизилўнгач белгилари
- жиғилдон қайнаши, кекириш, қайт қилиш, одинофагия
- тўш ортида ва қизилўнгач йўналиши бўйича нокардиал оғриқлар

1.2. Қизилўнгачдан ташқи белгилар:
- Бронхўпка синдроми (бронхообструкция, БА)
- Оториноларингологик синдром (томоқ ачишиши, овоз бўғилиши ёки йўқолиши, қуруқ йўтал).
- Стоматологик синдром (кариес, дентал эрозиялар, афтоз стоматит)



2. Физикал текширувларга тавсия бериш:

2.1. Палпация
Ханжарсимон ўсимта остида эпигастрал сохада оғриқлилик


3. Асоратлар ва шошилинч холатларни аниқлаш учун инструментал текширувларга тавсия бериш:

3.1. ЭГДФС
Қизилўнгачдан биопсия олиш ва Баррет қизилўнгачи ва эозинофил эзофагитни истисно қилиш учун биоптатни гистологик текшириш


4. Қўшимча текширув методларини қўллаш.


Соғайиш критериялари
ГЭРБ сурункали рецидивланиб кечади. Адекват ушлаб турувчи даво олмаган 80% беморларда рецидив яқин 26 хафтада ривожланади.
Госпитализацияга кўрсатмалар:
✓ Такрорий қон кетишлар.
Қизилўнгач пептик стриктуралари.
✓ Баррет қизилўнгачи ривожланиши
✓ Тез-тез кузатилаётган аспирацион превмониялар
Юқоридаги холатлардан бирортаси аниқланганда хирургик стационарга ётқизилади.



Диспансер кузатуви
ГЭРБ, эзофагитли (Баррет қизилўнгачисиз) охирги қўзиш давридан бошлаб 3 йил давомида 6 ойда 1 марта, йилига врачғгастроэнтеролог қабули 1 марта (кўрик, консултация)
Терапия ва касаллик даврида хаёт сифати бўйича тавсиялар
✓Тана массасини камайтириш(агар бор бўлса)
✓Тўйиб овқатланмаслик
Чекишни ташлаш
✓Уйқугача 2 соат давомида овқатланмаслик.
✓3-4 марталик овқатланиш режимига риоя қилиш.
✓Қорин мушакларини зўриқишига олиб келувчи барча холатлардан узоқ бўлиш.
✓Агар ётган пайтда жиғилдон қайнаса ёки регергитация бўлса, дархол бошни тепага кўтариб олиш(кроват бошини юқорига кўтариб олиб ётиш)
✓Томатлар, нордон мева шарбатлари, газ хосил бўлишига олиб келувчи махсулотлар, ёғли овқатлар, шоколад, кофе, алкогол, жуда аччиқ ва совуқ таомлар, газланган ичимликлар МУМКИН ЭМАС.




Фармакотерапия (қуйида танлов препаратларини келтирамиз)
1 – Антацидлар. Овқатдан 1,5-2 соат кейин ва тунда(3-4 марта) берилади
¶ Алюминий фосфат (Фосфалюгел) пакетча шаклида чиқарилади, бир пакетчадан(2.08 г) бироз сув қўшиб ичилади.
¶ Магний гидроксид + алгелдрат (Алмагел, Алмагел нео, Алмагел А) суспензия шаклида, бир марталик 5-10 мл дозадан ичилади
¶ Калция карбонат + магния карбонат (Ренни-чайналадиган таблетка) бир марталик 1-2 табдан ичилади.
2 - Адсорбентлар
Смектит диоктаэдрический (смекта) – 1 пакетчадан(3 г) кунига 3 марта сувдаэритиб ичилади.

3 – Прокинетиклар- хазм қилиш тракти юқори қисми двигател функцияси нормализацияси
Итоприд (Итомед 50 мг) – кунига 3 табдан.
4 – Протон помпа ингибиторлари (ППИ)
ППИ эзофагитнинг 1-босқичида 4 хафта ичилади
* Рабепразол (Рабемак 20 мг, Рабемак ДСР)- кунига 1 таб 1 махал
* Омепразол (Омез 20 мг, Омез ДСР, Омез Инста)- кунига 1 табдан 2 махал
* Пантопразол (Пантап 40 мг, Улсепан 40 мг)- кунига 1 таб 1 махал
* Эзомепразол (Помпезо 40 мг)- кунига 1 таб 1 махал
Эзофагит 2-4 босқичини даволашда асосий курс давомийлиги – 8 хафта, эрозиялар битиб кетгандан сўнг ушлаб турувчи терапия давомийлиги 16-24 хафта.
ГЭРБ ли беморларни даволашда антисекретор терапия ўтказишга индивидуал ёндашилади!
Терапиядан мақсад- рефлюксни камайтириш, рефлюктатнинг агрессив таьсирини пасайтириш, қизилўнгач клиренсини яхшилаш ва эрозия, яра ривожланишини олдини олиш.

P.S. қавс ичида Ўзбекистондаги аптекаларда мавжуд препарат савдо номлари келтирилди



Биз билан бирга ривожланинг: @TibbiyotHayot - Для молодого врача