Хеерфордт касаллиги

Увеопаротидли иситма

Тўғри жавоб - Увеопаротидли иситма ёки Хеерфордт касаллиги
Саркоидоз - мултисистем гранулематоз касаллик бўлиб, этиологияси номаьлум. Касаллик нерв системасини зарарланиши билан кечади. Хеерфордт синдроми хам Саркоидоз клиникасига ўхшаб кетади
Увеопаротидли иситма (Хеерфордт синдроми) - бу саркоидознинг кам учрайдиган шакли бўлиб, бунда синдром икки томонлама қулоқолди сўлак безлари катталашиши билан кечади. Патогенезида эса юз нервининг сиқилиши ва бунинг натижасидаги паралич ётади.



Эпидемик паротитда эса кўкракичи лимфа тугунлар аденопатияси учрамайди. Шунингдек, Эпидемик паротитда қулоқолди безлари шиши 6-10 кунда бартараф бўлишни бошлайди, лекин Хеерфордт синдромига ўхшаб шиш 6 хафтагача чўзилмайди.
Ўнг қулоқолди безидан олинган биопсия намунасида ўчоқли централ некрозли тарқалган гранулёма аниқланади. Шиш ва юз нервининг параличи преднизолон билан даволашдан сўнг ўтиб кетади.



Эпидемик паротит
Бу ўткир антропоноз хаво-томчи инфекцион касаллик бўлиб, у сўлак безларининг характерли ифодаланган зарарланиши билан кечади. Бундан ташқари, бошқа сўлак безлари ва МНС хам зарарланиши кузатилади.
Инкубацион даври 11-23 кун( кўпинча 15-19 кун).
Сўлак безлари 12-24 соатдан сўнг яллиғланади, температура 39,5–40 °C гача чиқади. Иситма 24 дан 72 соатгача сақланиб туради. Без катталашиши тахминан 2-кунида ўзининг максимумига етади ва 6-9 кунгача чўзилади. Яллиғланган безлар юқори температура даврида нихоятда сезгир хисобланади.
Қулоқнинг олди ва пастки сохасида шиш кузатилади. Баьзан жағости ва тилости безлари хам катталашади.

Эпидемик паротит

Пастки жағ сўлак безлари зарарланганда бўйин шишади, баьзан тўшусти сохада хам шиш бўлиши мумкин. Бунга сабаб катталашган сўлак безлари натижасида келиб чиққан лимфатик обструкция.


Пастки жағ сўлак безлари зарарланганда бўйин шишади, баьзан тўшусти сохада хам шиш бўлиши мумкин. Бунга сабаб катталашган сўлак безлари натижасида келиб чиққан лимфатик обструкция.
Қачонки тилости безлари яллиғланса, тил шишган кўринишга келиши мумкин. Безлар устидаги тери эса ялтироқ ва силлиқ кўринишга эга бўлади



Шегрен синдроми - сурункали аутоиммун системалияллиғоаниш касаллиги бўлиб, этиологияси номаьлум.
У қуйидагича характерланади: экзокрин безларида лимфоцитлар инфилтрация кузатилади ва уларнинг функцияси бузилади, натижада оғиз шиллиқ қаватлари қуруқлиги( шу жумладан, оғиз бўшлиғи ва кўз) юзага келади. Синдром турли экзокрин безлари ва органларни зарарлаши мумкин.
Диагноз кўз, оғиз, сўлак безларининг специфик зарарланиши ва турли гистологик текширувларда аутоантителони борлигига асосланиб қўйилади. Даволаш симптоматик.
Зардоб касаллиги - гетероген( асосан от қонида бўлувчи) зардоблар таркибидагм ёт оқсилларга аллергик реакция.
Серопрофилактика ёки серотерапия мақсадида зардобни инекция йўли билан парентерал киритишдан кейин кузатилади.
Зардобни биринчи киритишда инкубацион даври 7-12 суткани ташкил этади, қайта киритишда эса янада кам.
Клиник кўриниши: тана температураси ошиши ва тошмалар( препарат киритилган жойдан бошланиб, бутун тана бўйлаб тарқалади), тошмалар қичийди, лимфа тугунлар катталашади, бўғимлар шишади, баьзан диарея кузатилади. Касаллик давомийлиги бир неча соатдан 2 хафтагача, касаллик натижаси эса одатда Ижобий.

Эьтибор учун ташаккур!

Каналимиз @alikulov_sx


Эьтибор учун Каналимиз @alikulov_sx