May 9, 2020

Ўт йўли коликаси

Фото: Google

Ўт йўли санчиғи (желчная колика) – бу ўткир висцерал оўриқ хуружи. Сабаби – ўт йўлининг конкремент билан обструкцияси. Бошқа термин билан “билиар оғриқ” термини хам ишлатилади, чунки ўт йўллари нафақат тош билан, балки билиар сладж билан хам тиқилиб қолади.



Хуруж давомийлиги ва бошланиши. Бемор ёғли ва қовурилган овқатларни кўп истеьмол қилишдан сўнг келиб чиқади. Тўсатдан бошланади ва одатда 15-30 мин дан 3-4 соатгача(баьзан 6-8 соатгача) давом этади. Оғриқ хуружининг давомийлиги 12 соатдан хам ошиши мумкин, агар беморда ўткир холецистит ривожланган бўлса. Кейинчалик оғриқ хуружи ўтиб кетади, бирмунча вақт давомида беморда қорин сохасида ёқимсиз сезги сақланиб қолади.



Локализация. Одатда оғриқ ўнг қовурға остида ва эпигастрал сохада юзага келади. Ўнг курак сохасига ёки ўнг елкага иррадиацияланиши мумкин. Жуда кам холларда эса ханжарсимон ўсимта сохага хам тарқалиши мумкин.
Интенсивлиги, характери. Оғриқ турли даражада ифодаланган ва турлича характерга эга. Ханжарсимон, оғирлик хисси билан ифодаланади. Оғриқни сезган бемор оғриқни камайтириш учун ўзи учун қулай жой, холатни топа олмайди, ва доимо қимирлаб туради. Баэзи беморларда оғриқ фонида кўнгил айниши, ба.зан қайт қилиш(енгиллик бермайдиган) юзага келади. Интоксикация стмптоми бўлмайди.
Обектив текширувда: ўнг қовурға ости сохаси палпация ва перкуссиясида оғриқ кучайиши, Мерфи симптоми – беморнинг нафас олиши чўққисида ўт пуфаги сохаси палпациясида оғриқнинг кучайиши кузатилади.
Кечиши. Агар беморда билиар оғриқ хуружининг биринчи эпизоди кузатилаётган бўлса, кейинги хуруж эпизодининг кузатилиши эхтимоли юқори ва тахминан кейинги 2 йилда 75 % ни ташкил этади.
Беморларда жиддий асоратлар (ўткир холецистит, панкреатит ёки холангит) ривожланиш хавфи билиар оғриқ биринчи хуружидан кейин 1-2 % ни ташкил этади.

Фото: Google


Даврийлиги. Оғриқ хуружлари хар куни, хафтасига бир марта, ойда бир марта, йилда бир марта ёки бунданда кам учраши мумкин. Жуда кам беморларда оғриқ хуружи бемор хаётида фақат бир марта кузатилади.
Шуни айтиш керакки, беморларда ўт-тош касасаллиги ривожланиб боргани сайин ўт йўли коликаси тез-тез юзага кела бошлайди, оғриқ давомийлиги чўзилган характерга ўта бошлайди, оғриқ интенсивлиги кучайиб боради ва доимий бўлиб қолади. Ўткир холецистит ва холангит юзага келганда эса коликанинг юқоридаги клиникасига иситма симптоми қўшилади.



Ўт йўли коликасини бартараф қилиш.
(Албатта ўт йўли коликаси, ундаги оғриқнинг интенсивлиги, характерига қараб дори воситалари ва уларнинг юборилиш усули, дозаланиши, ягона препаратли терапия ёки комбинацион усул врач томонидан мустақил танланади)
Спазмолитик воситалар қўлланилади. Даволаш дротаверин(Но-шпа) таблеткасининг 40-80 мг (1-2 таб) ини, нитроглицерин 1 таб ини(тил остига) перорал бериш билан бошланади.
Агар эффект кузатилмаса, платифиллин 0,2 % эритмасининг 1-2 мли ёки папаверин эритмасининг 1-2 мли ёки дротаверин (Но-шпа) нинг 2 % ли эритмаси тери остига ёки мушак орасига юборилади. Агар колика кўп вақтдан бери кузатилаётган бўлса, бундай оғриқни бартараф қилиш учун 1-2 мл дротаверин(Но-шпа) ёки 5 мл баралгин мушак орасига ёки вена ичига юборилади.
Юқорида биз асосий стандарт дориларни келтирдик, шунингдек спазмолитиклар билан бирга кучли оғриқ қолдирувчи ностероид яллиғланишга қарши воситалар(НПВС) ни хам қўллаш мумкин(укол қилинади)
Юқоридаги усулларни қўллаганда 5 соатдан ичида оғриқ йўқолмаса, хирургик бўлимга госпитализация қилинади.


Каналимиз @alikulov_sx