May 22, 2020

Дислипидемия


Дислипидемия(ДЛП) – липид алмашинувининг бузилиши, асосида қон плазмасида холестерин миқдорининг ошиши, асосан, паст зичликли липопротеид(ПЗЛП) концентрацияси ошиши, ва/ёки юқори зичликли липопротеидлар(ЮЗЛП) ёки алфа липопротеин миқдори ошиши ётади.
Диагноз намуналари:
Оилавий гиперхолестеринемия Iiа типи. Пай ксантоматози.
Диагностика.
1) Хавф омилларини аниқлаш тавсия этилади
Диагностика критериялари бўйича
- Бемор ёши – эркаклар 40 ёшдан юқори, аёллар 55 ёшдан юқори ёки эрта менопаузадан бошлаб
- Чекиш статуси – миқдоридан қатьий назар
- АГ – АБ 140/90 ва ундан юқори ёки доимий антигипертензив препаратлар қабули
- Қандли диабет – Тонгги глюкоза 6,1 ммол/лдан юқори(капилляр қонда) ва 7,0 ммол/л дан юқори(веноз қонда)
- ЮИК – генетик мойиллик, инфаркт миокард ёки ностабил стенокардия: 55 ёшдан ошган эркакларда ва 60 ёшдан ошган аёлларда
- Абдоминал семизлик – талий хажми эркакларда 94 см ва ундан юқори, аёлларда 80 см ва ундвн юқори
- Оилавий гиперлипидемия – анамнез бўйича. IIa, IIb ёки III тип аниқланиши
- Сурункали буйрак касаллиги – каналча филтрацияси тезлиги 60 мл/мин/1,73 м2 дан паст



2) Физикал текширувлар тавсия этилади.
✓ Ирсий бузилишлар – қовоқ ксантелазмаси, шох парда липоид ёйи; панжа, тирсак ва тизза, ахилл бўғимлари ёзилувчи юзасида тубероз тери ва пай ксантомалари; тана бўйлаб тарқалган сарғиш тошма шаклидаги эруптив ксантомалар
✓ III тип гиперлипидемия – кафтнинг сарғиш бўялиши
✓ Ирсий гипо-b-липопротеинемия – шох парда хиралашиши, томоқ лимфатик тугунлари катталашиши, гепато- ва спленомегалия, невропатия, амилоидоз
Ташқи физикал белгилар йўқлиги дислипидемия(ДЛП)ни инкор қилмайди!

3) Лаборатор текширувларга тавсия бериш.
¶ Липид спектрни базовий бахолаш – умумий холестерин, триглицеридлар, ЮЗЛП ва ПЗЛП холестерини ва ЮЗЛП га боғланмаган холестерин миқдорини аниқлаш; ДЛП IIa, IIb ва III типлари атероген хисобланади; ДЛП IV ва V типлари - <нисбий> атероген
¶ SCORE шкаласи бўйича даражани аниқлаш – 40 ёшдан ошган инсонларда юрак-қон-томир асоратлардан яқин 10 йилда ўлим хавфини бахолаш.
¶ Нисбий хавф шкаласи бўйича хавф даражасини аниқлаш – 40 ёшдан кичик бўлган беморларга, кўрсатмалар бўлса – медикаментоз терапия.
¶ Юрак-қон-томир хавфи категориясини аниқлаш.
4) Қўшимча текширув усуллари.


Ремиссия критериялари
- Бирламчи хам иккиламчи ДЛП да даволаш асосий мақсади – атеросклероз пайдо бўлиши ва ривожланишини олдини олиш:
Асосан ПЗЛП холестерини миқдорини аниқлаш методи натижаларига қаратилади:
- Ўртача ва паст хавф: <3,0 ммол/л;
- Юқори хавф: <2,5 ммол/л;
- Жуда юқори хавф: <1,5 ммол/л
Умумий холестерин миқдорини аниқлаш:
- Ўртача ва паст юрак-қон-томир хавфи: <5,0 ммол/л;
- Юқори хавф: <4,5 ммол/л;
- Жуда юқори хавф: <4,0 ммол/л;
- ПЗЛП холестерини. Фридвалд формуласи бўйича хисобланади:
ПЗЛП холестерини = Холестерин – ЮЗЛП холестерини – Триглицеридлар/2,2.



Хавф категориясига боғлиқ холдаги липидлар оптимал миқдори:
- Барча хавф гурухда триглицеридлар <1,7 ммол/л;
- Барча хавф гурухда ЮЗЛП холестерини эркакларда >1,0 ммол/л ва аёлларда >1,2 ммол/л.

Госпитализацияга кўрсатма – ДЛП билан кечаётган асосий касаллик асоратланиши(ўткир коронар синдром, ТИА, инсулт, нефротик криз ва бошқ.). Ушбу холатда ТТЁ чақириш.
Реабилитация – Санатор-курорт даволаш.
Медикаментоз даволаш (Қуйида асосий танлов препаратларини ва дозаланиши келтирилган)

Шунингдек, қуйидаги препаратлар:

Препаратлар савдо номларидан айримларини қуйида келтирамиз:

Атоввачтатин

Биз билан бирга ривожланинг:

@TibbiyotHayot Для молодого врача

Эьтибор учун ташаккур!