Гелминтозлар. Даволаш

Гелминтоз


Классификация бўйича 3 та тури бор: Нематодоз(юмалоқ тасмасимонлар) – аскаридоз, анизакидоз, токсокароз, трихоцефалёз, трихинеллёз, филяриатоз. Цестодозлар(лентасимон чувалчанглар) - алвеококкоз, эхинококкоз, тениоз, цистицеркоз, дифиллоботриоз, тениархиноз. Трематодозлар (сўрғичлилар) – фасциолоз, описторхоз, клонорхоз, шистосомоз.


Клиник картиналари. Касаллик белгилари Ўткир ва Сурункали фаза кўринишларига бўлиб ўрганамиз. Ўткир фаза белгилари қуйидагича: Терида тошмалар (описторхоз, аскаридоз, трихинеллёз, фасциолоз), ўпкада эозинофил инфилтратлар(токсокароз, аскаридоз), йўтал (токсокароз, аскаридоз, эхинококкоз), бронхообструкция эпизодлари (токсокароз, аскаридоз, эхинококкоз), периферик қонда эозинофилия, пневмония, плеврит (токсокароз, аскаридоз, эхинококкоз, парагонимоз), гранулематоз гепатит, сариқлик, тери қичишиши(эхинококкоз, описторхоз, фасциолоз), миокардит(токсокароз), артралгия, миалгия (аскаридоз, токсокароз, трихинеллоз), миалгия, қовоқ шиши, иситма (трихинеллоз), менингоэнцефалит, гемостаз системада ўзгаришлар ва бошқ.
Сурункали фаза клиник белгилари: Диспепсик синдром(барча бўшлиқли гелминтозлар) – иштаха пасайиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, сўлак оқиши, метеоризм, тилда караш пайдо бўлиши; Оғриқли абдоминал синдром; астеноневротик синдром; бруксизм; кечки ва тунги вақтдвги перианал қичишиш(энтеробиоз); геморрагик колит, тўғри ичак тушиши(трихоцефалёз); ичак тутилиши, механик сариқликб панкреатит(аскаридоз); тана массаси камайиши, полигиповитаминоз(цестодозлар). Шунингдек бўлиши мумкин: витамин В12 дефицит анемия(дифиллоботриоз), темир дефицит анемия; мушакларда оўриқ, қовоқ шиши(трихинеллёз); бош мия ичи гипертензияси, эпилептиксимон припадкалар(токсокароз, мия цистицеркози); кўриш бузилиши(токсокароз, кўз цистицеркози); субфебрилитет (барча гелминтозлар)
Диагноз. Диагностик асосий ва кенг қўлланилувчи усул – бу паразитологик ахлат(кал)ни текшириш.
Диф. Диагностика. Сурункали МИТ касалликлари, сурункали холецистит, портал гипертензия синдроми, тери касалликлари, ўткир хирургик патология билан таққослаш керак.
Гелминтозларни даволаш.



Лямблиозни даволаш:
Нифурател(Макмирор) 10-15 мг/кг 7 кун давомида, фуразолидон 8-10 мг/кг/сутка давомида
Ёки Орнидазол 40 мг/кг/сутка – препарат кунига 1 марта ичилади, метронидазол(Трихопол, Клион) 15-20 мг/кг/сутка 5 кун давомида, тинидазол 50 мг/кг – даволаш курси давомида бир марта ичилади.
Ёки албендазол(Албез) 10-15 мг/кг/сутка 5-7 кун давомида
Юқоридаги 3 хил асосий терапияга Энтерол препаратини қўшиш эффектив бўлган. Шунингдек, фон терапия сифатида юқоридагиларга қўшимча ўт хайдовчилар ва фермент препаратлар, Зодак, Эриус(дезлоратадин), кетотифен, препаратларини қўшиш мумкин. Реинвазия бўлган холларда поливитаминлар ва кўрсатма бўйича темир препаратлари қабул қилинади.



Энтеробиоз (ичак бузилишлари ва перианал қичишиш билан характерланади) ни даволаш.
Специфик терапия қуйидаги препаратлардан бирини бир марталик қабул қилишдан иборат: пирантел (10 мг/кг), мебендазол (Вермокс) – 5 мг/кг, албендазол(Албез) – 5-10 мг/кг, левамизол (Декарис) – 2.5 мг/кг. Кейинги бир марталик терапия 2 хафтадан сўнг ўтказилади. Шунингдек, қичишишда антигистамин препаратлар бериш хамда перианал сохани бензокаин (Анестезин) мази билан обработка қилиш керак.
Энтеробиоз бизнинг минтақада хам кенг тарқалган.



Аскаридоз ни даволаш.
Левамизол(Декарис) 2.5 мг/кг/сутка доза бўйича бир марталик қабул
Ёки мебендазол(Вермокс) 5 мг/кг/сутка 3 кун давомида
Ёки албендазол(Албез) 10 мг/кг/сутка 1-3 кун давомида
Фон терапия мақсадида антигистамин препаратлар, пробиотиклар, энтеросорбентлар(активланган кўмир) ва фермент препаратлар бериш мумкин. Агар сенсибилизация юқори бўлса ГКС терапия, анемияда – темир препаратлар берилади.


Дифиллоботриоз (МИТ зарарланиши ва мегалобластик анемия ривожланиши билан характерланади) ни даволаш.
Билтрицид(празиквантел) 25 мг/кг дозада нонушта вақтида энтеросорбент фонида бир марта қабул қилинади.
Юқоридагига қўшимча сифатида Фенасал таблеткаси ичилади.
Мегалобластик анемия аниқланган тақдирда специфик анемия давоси хам ўтказилади.



Гименолепидоз – антропоноз гелминтоз, қўзғатувчиси Пакана гижжа(Ўзбекистонда бирмунча кенг тарқалган)
Даволаш: 3 ёшгача болаларда аниқланса, инфекцион стационарда даволанади: Этиотроп даво: празиквантел(Билтрицид), никлозамид(Фенасал) берилади.
Билтрицид 25 мг/кг дозада бир марта берилади, 10 кундан сўнг худди шу дозада препарат бир марта берилади.
Фенасал эса 4 суткалик схемада берилади: суткалик доза 0,5 дан 2 г гача, суткалик доза 4 га бўлиб овқатдан 2 соат кейин 4 кун давомида ичилади, сўнгра 4 сутка танаффус ва даво курси 4 кун давомида яна такрорланади.
Патогенетик терапия – витаминлар, ичак микрофлорасини яхшиловчи препаратлар.



Эхинококкоз ни даволаш.
Асосий даволаш – хирургик.
Операциядан кейинги противовирус терапия стационарда ўтказилади.
Рецидивга қарши даво сифатида операциядан сўнг беморга албендазол ичишга 10 мг/кг/сутка дозада 3 кун давомида кунига 2 марта қабул қилишдан иборат. 1-2 ойдан сўнг такрорий курс ўтказилади.
Амёбиаз ни даволаш - лямблиозни давоси каби.


Фойдаланилган адабиёт: "Детская гастроэнтерология", под редакцией проф. Мельниковой., 2019., 295-350- бетлар.


Каналимиз @alikulov_sx