February 3, 2021

«Мурувват» интернат уйларига васийликка олиш тартиби ва бўш ўринлар

Қарши "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйга васийликка олиш учун 03 феврал ҳолатида 15 та бўш ўрин мавжуд .

Васийликка олинганларни «Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш тартиби

«Мурувват» интернат уйларига қуйидаги ташхислар билан васийликка олинганлар қабул қилинади:

мўътадил даражадаги ақлий заифлик;

оғир даражадаги ақлий заифлик;

чуқур даражадаги ақлий заифлик;

қолдиқ шизофрения;

деменция.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Қуйидагилар «Мурувват» интернат уйларига юборишга қарши кўрсаткичлар ҳисобланади:

тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ ҳуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ ҳуружларига, эпилептик статусга, номозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;

беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва ҳулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар.

Қуйидагилар «Мурувват» интернат уйларига қабул қилишга қарши умумий кўрсаткичлар ҳисобланади:

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари.

«Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.

«Мурувват» интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади.

«Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг хаққонийлиги юзасидан масъулият тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларига юкланади.

«Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича давлат органи вакили томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни «Мурувват» интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси;

«Мурувват» интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг паспорти нусхаси;

васийликка олинаётганни «Мурувват» интернат уйига расмийлаштириш тўғрисида ариза бераётган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий паспортининг нусхаси;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;

пенсионер гувоҳномасининг нусхаси, мавжуд бўлса;

«Мурувват» интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;

белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;

белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.

«Мурувват» интернат уйларига қабул қилинаётган ҳар бир шахс учун шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомда санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.

Васийликка олинганларнинг шахсий йиғмажилдлари «Мурувват» интернат уйи директорида сақланади.

Васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатишни, уларни парваришлашни яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий меҳнат реабилитацияси бўйича тадбирларни амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин - тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳишига мувофиқ ҳолда алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.

👉@muruvvattb