@uztime.uz
@uztimeuz
Vaqtingizni yaxshi yangiliklarga sarflang!
150 posts

“AVTO OLTMISH OY” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТ

2021 йил 29 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида судланувчилар Ж. Баҳодиров (1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, “Avto oltmish oy” МЧЖ раҳбари), О. Мирзаев (1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, ишсиз), Э. Қурбонов (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган, ишсиз), М. Гулмирзаева (1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Avto oltmish oy” МЧЖ бош ҳисобчиси) ва М. Ҳакимова (1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган, “Avto oltmish oy” МЧЖ маслаҳатчиси) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

ФЕВРАЛЬ ОЙИДА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ, МҲЭКМ ВА БҲМ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

Қарор «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Ўзбекистонда бир киши учун истеъмол савати тахминан қанча?

2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилди.

ҚАШҚАДАРЁДА 58 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ОЛИШ ҚУРИЛМАСИНИНГ 4-ТАРМОҒИНИ ҚУРИШ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

https://t.me/uztimeofficial

“Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудида фойдаланилмасдан келаётган дўконлар эгалари диққатига!

“Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудида турли йилларда қуриб битказилган ва ўн-ўн икки, ҳатто йигирма йилдан буён фойдаланилмасдан, бозор ҳудудини эгаллаб келаётган дўконлар эгалари диққатига!

Коронавирус озиқ-овқат орқали юқиши мумкинми?

Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси (EFSA) баёнотига кўра, ҳозирда коронавирус COVID-19 инфекцияси озиқ-овқат орқали инсонга юқиши исботланмаган. Бошқарманинг илмий ходими Марта Хугаснинг таъкидлашича, коронавирус тарқалишининг аввалги SARS-CoV (короновируснинг ўткир-оғир респиратор синдроми) ва MERS-CoV ( короновируснинг яқин-шарқий респиратор синдроми ) тажрибаси шуни кўрсатдики, вируснинг манбаси ёки юқиши озиқ-овқат эмас. “Интерфакс”нинг ёзишича тез фурсатда бутун дунёга тарқалиб бораётган COVID-19 вирусини EFSA синчковлик билан кузатмоқда. Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази (ЕCDC) янги коронавирус одамдан одамга асосан ҳаво томчилари орқали (аксириш, йўталиш ёки оддийгина нафас...

8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" билан табриклаймиз азиз аёллар!

Азиз аёллар, опа-сингиллар, барчангизни "Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмаси" жамоаси номидан кириб келаётган 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклаймиз!

Қарши шаҳрида cифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар тўхтатиб қолинди

Республикамизга олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар сирасига киради. Гарча дори воситаси ҳисобланмаса-да, бу турдаги маҳсулотларнинг ҳам сифати кафолатланган бўлиши шарт.

Коронавирусни йўқ қилишнинг оддий усули

Германиялик экспертлар коронавирусни йўқ қилиш учун қўлни совунлаб ювиш кифоя, демоқда. Юзни ниқоб юилан тўсиб юриш вирусдан етарли даражада ҳимоя қилмайди, деб баёнот берди "Charité Berlin" клиникаси ҳузуридаги атроф-муҳит гигиенаси ва тиббиёти институти раҳбари Петр Гастмайер

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ВАКИЛ ИЛК БОР БМТНИНГ ЁШЛАР СЕССИЯСИГА ТАКЛИФ ЭТИЛДИ

Куни кеча АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида БМТнинг навбатдаги “Future We Want” сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияга бутун дунёдан 250 га яқин иқтидорли ва етакчилик қобилияти эга ёш иштирокчилар таклиф қилинди.