March 7, 2023

“Шўртан газ кимё мажмуаси” фаол ходимаси “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан 2019 йилда таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан жорий йилда турли соҳаларда етакчи бўлган, матонатли, фидойи аёллардан 314 нафари тақдирланди.

“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида, кўп йиллик тажрибага эга бўлган “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходимасининг ҳам тақдирланганлиги жуда фахрли.

“Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси - Ҳайдарова Зуҳра Ғаниевнадир Шўртан газ кимё мажмуасининг ишга тушириш жараёнида фаол иштирок этган ходимлардан. У 23 йиллик тажрибасини АҚШ, Канада, Франция каби хорижий саноат компанияларининг мутахассислари билан биргаликда оширган.

Ҳозирги кунда ўз билими ва тажрибасини Мажмуадаги ишлаб чиқариш технологик жараёнларида аналитик таҳлилларни юқори савияда назорат қилишга сарфламоқда. Кимё бактериология лабораторияси лобарантларига ва янги келган ёш мутахассисларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда доимий назарий ва амалий ўқув машғулотлари ўтказади.

Бу мўътабар аёл узоқ йиллик самарали меҳнат фаолияти давомида бир қатор шогирдлар етиштириши билан ҳам соҳа равнақига қўшган ҳиссаси эътирофга лойиқдир. Шўртан газ кимё мажмуасида “ИСО 9001” халқаро сифат сертификатига эга бўлишига муносиб ҳисса қўшган. З.Ҳайдарова ўз мутахассислиги бўйича фикрларини тортинмай асослаб бериши билан бошқалардан ажралиб турадиган, ўзининг соҳасини чуқур билганлиги туфайли ҳар қандай топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайдиган мутахассисдир. У мажмуада меҳнатсеварлиги ва ишчанлиги каби ижобий ҳислатлари туфайли ҳозирда мажмуанинг хотин – қизлар бошланғич ташкилотида алоҳида ўринга эга бўлган аёлдир.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросимида жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатиб, мамлакат равнақига ҳисса қўшган ушбу аёллар фаолияти хусусида сўз борди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, мазкур вазирлик ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева аёлларни эъзозлаш юзасидан мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар кўрсатилаётган эътибор ва эъзоз учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|