Жорий йилнинг 17-19-апрел кунлари Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” Маданий ва спорт-соғломлаштириш мажмуасида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти Кураш федерацияси ташаббуси билан 2010-2011 ва 2012-2014 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича марҳум Исматулло Турақулов хотирасига бағишланган халқаро хотира турнири ўтказилди.
Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланади. Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Темир йўл автоматика ва телемеханика қурилмалари ва тизимлари ҳаракат таркибларини хавфсизлигини таъминловчи асосий қурилмалардан ва тизимлардан бири ҳисобланади, пойэздлар бошқаруви, уларнинг қайси темир йўл участкасини ёки секциясини банд қилиб турганлигига мос ҳолатда светафор ва стрелкаларнинг масофавий бошқарилиши, уларнинг қандай ҳолатда турганлигини назорат қилиш, уларнинг соз ёки носоз эканлигини аниқловчи ва бошқа функцияларни қамраб олган тизим бу электр маркалаштириш (ЭМ) тизими бўлиб ҳисобланади. Ҳозирда ЭМ тизимларининг 3 та тури мавжуд бўлиб улар қуйидагилар: 1. МПМ (микропроцессорли марказлаштириш); 2. МРМ (Реле – процессорли...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан 2019 йилда таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан жорий йилда турли соҳаларда етакчи бўлган, матонатли, фидойи аёллардан 314 нафари тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 март кунидаги 1378 сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил қилинган. 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Шўртан газ кимё мажмуасида фаолият юритиб, ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ ходимлар мутасаддилар томонидан эътироф этилди.Садоқат билан хизмат қилаётган ходимлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.