ТEМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА АВТОМАТИКА ВА ТEЛEМEХАНИКА ҚУРИЛМАЛАРИНИ МИКРОПРОЦЕССОРЛИ МАРКАЗЛАШТИРИШ
Темир йўл автоматика ва телемеханика қурилмалари ва тизимлари
ҳаракат таркибларини хавфсизлигини таъминловчи асосий қурилмалардан ва тизимлардан бири ҳисобланади, пойэздлар бошқаруви, уларнинг қайси темир йўл участкасини ёки секциясини банд қилиб турганлигига мос ҳолатда светафор ва стрелкаларнинг масофавий бошқарилиши, уларнинг қандай ҳолатда турганлигини назорат қилиш, уларнинг соз ёки носоз эканлигини аниқловчи ва бошқа функцияларни қамраб олган тизим бу электр маркалаштириш (ЭМ) тизими бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирда ЭМ тизимларининг 3 та тури мавжуд бўлиб улар қуйидагилар:
1. МПМ (микропроцессорли марказлаштириш);
2. МРМ (Реле – процессорли марказлаштириш);
3. ЭМ (Релели электр марказлаштириш).
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ да юқорида келтирилган барча тизимлардан фойдаланиб келинмоқда. Ҳозирда станцияларда мавжуд бўлган эскирган релели ЭМ тизимларини янги тизимларга кетма-кет тарзда замонавий электр марказлаштириш тизимларига ўтказилиб келинмоқда. Темир йўл автоматика ва телемеханика тизимларида энг кўп учрайдиган қурилмалар реле бўлиб, уларнинг ёрдамида поэздлар ҳаракатини автоматик бошқариш, тартибга солиш ва бошқариш жараёнлари амалга оширилади, поэздлар ҳаракати хавфсизлигини таъминланади. Ҳозирда ўн миллионлаб реле темир йўлларда фойдаланилмоқда. Ҳар қандай релени, айниқса темир йўл автоматикаси релесини энг муҳим кўрсаткичи бўлиб, уни ишончлилиги ҳисобланади. Чунки бу релеларга асосланиб, поэздлар ҳаракатининг хавфсизлиги таъминланади. Реле тизимларининг асосий камчилиги шундаки катта ҳажмлилиги, электрэнергияни кўп талаб қилиши, юқори материал сиғими, станциялардаги технологик жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш тизимлари бошқарув қурилмалари билан мураккаб боғланишидир. Релели марказлаштиришда уни ишлаб чиқаришда жуда кўп материал ва меҳнат харажатлари талаб қилади. Аввало, бу марказлаштиришни фойдаланишга топширишда ва ишлаб чиқариш жараёнининг маълум даврларида текшириш керак бўлган кўп сонли электромагнит релелар мавжудлиги билан боғлиқ (битта стрелка учун 100 донадан ортиқ). Бундан ташқари, бошқарув пултига, табло ва магистрал кабел тармоғи барча конструкциялари билан бирга (кроссга, муфтага, кабеллар қудуғи ва бошқ.) хизмат кўрсатишда кам бўлмаган вақт сарфи йўқотилиши.
Электрон ва электромеханик қурилмаларнинг ўрнида келадиган микропроцессорли қурилмалар (МПҚ) Темир йўл автоматика ва телемеханика тизимлари экспулатацион характеристикалари ошишига имкон беради. Одатда МП қурилмалар кам сонли электрон компонентларни ўз ичига олиши ва бунинг шарофати билан унинг олдингиларидан янада юқори ишончлилиги, габарити кичиклиги ва оғирлиги камлигини айтиш мумкин.
Микропроцессорли марказлаштириш тизимини релели марказлаштириш билан таққослагандаги афзалликлари қуйидагилар:
• ягона иш жойидан туриб кўпгина станция ва перегонлар объектларини бошқариш имконияти;
• бир станция процессор қуриламалари сигналлаштириш, марказлаштириш, блокировка (СМБ)нинг перегон қурилмалари ва ҳаракат таркиби ҳолати назорати ускуналари бошқарувини интеграция имконияти;
• станция СМБ қурилмалари ҳолати ҳақидаги тўлиқ маълумотларни ва бошқа маълумотларни минтақавий ташишларни бошқариш марказига жўнатиш имконияти билан экспулатацион ва техник ходимларга тақдим этиш;
• бошқариш ва назорат объектлари ва марказлаштириш аппаратлари воситалари ҳолати ўрнатилган диагностик назорати мавжудлиги;
• сезиларли даражадаги кам ҳажмли қурилиш-монтаж ишлари;
• назорат қилиш қурилмалари ва назорат қилинадиган объектлар ўртасида фақат мис симлари кабелларни билан эмас, балки оптик толали кабеллар билан маълумотлар узатиш воситаси сифатида фойдаланиш;
• тассаруф харажатларини қисқариши, манипуляторларнинг электромагнит релелар сонини ва пост ичи кабеллари узунлигини қисқартириш, замонавий хизмат кўрсатилмайдиган таъминот манбаларини қўллаш, катта ҳажмли бошқарув пултлари ва кўп сонли қўлда бошқариш механизми ва механик ҳаракатлантирилувчи кнопкаларни чиқариб ташлаш ҳисобига нархини пасайтириш.
Дунё темир йўлларида биринчи МПМ тизимларини ишлатиш тажрибаси реле тизимларига нисбатан экспулатацион ва техник фойдаларни кўрсатди. Бизнинг ва чет эл мамлакатларида янги реле тизимли ЭМ изланишлари тўхтатилган. Микроэлектроника ва микропросессор технологияларини тез суръатларда ривожланиши ва такомиллашиши, унинг нархи пасайишини ҳисобга олиб, вақтлар ўтиши билан МПМ тизими станция автоматикасининг асосий тизимига айланади.
Ҳозирги кунда дунёнинг кўпгина темир йўлларида станцияларда поездлар ҳаракатини ташкил этиш учун жуда кўп микропроцессорли марказлаштириш тизимлари қўлланилади. Улардан энг кўп тарқалганлари «МПЦ-2», «МПЦ-МПК», «МПЦ-И», «МПЦ-Д», «Эбилоcк-950» ҳисобланади.
Микропроцессорли марказлаштириш станциядаги стрелка, светофор ва бошқа объектларни бошқариш учун мўлжалланган ҳамда янги, иқтисодий жиҳатдан қулай электрон тизим ҳисобланади. У хавфсиз сигнализация технологияси соҳасида давом этаётган узоқ йиллик тадқиқотлар натижасида олинган кенг тажрибани инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Марказлаштиришнинг модуляр структураси катта ва кичик станциялар учун бир хилда мос келади. Микропроцессорли тизимида кучли узлуксиз қувват манбаидан фойдаланилган бўлиб, рельс занжирлари, электрюритмалар, сигналлар, релелар каби электрон қуриламалардагидек таъминот бериладиган хизмат кўрсатилмайдиган аккумулятор батареясидан фойдаланилади. Бундан ташқари, тизимда линия халақитларидан ҳимоя қилиш учун махсус ускунадан фойдаланади, қурилмаларнинг ерга уланиш қоидалари бироз фарқ қилади.
МПМ асосий компонентлари қуйидагилар ҳисобланади:
-марказий қайта ишловчи тизим (МҚИТ) ёки марказий процессор (МП) бошқарув ва назорат тизимлари (маҳаллий ёки масофавий) таъсирини яъни марказлаштириш мантиғини амалга оширади, микропроцессорли марказлаштиришга уланган рельс занжирлари ва барча релели тизимларнинг ҳолати ҳақидаги хабарни объект контроллери тизимлари ва реле контактлари орқали ўқилади.
-объект контроллери тизимлар (ОКТ) – ташқи қурилмалар (стрелка электрюритмасини, сигналларни, рельс занжирларини ва бошқ.) ни марказий процессор билан боғловчи интерфейс ҳисобланади.
Тизимнинг асоси мавжуд электр марказлаштирилган стрелка ва сигналларнинг барча боғлиқликларини ўзаро хавфсиз йўл билан амалга оширадиган МҚИТ. У қуйидаиларни таъминлайди:
- бошқарув ва назорат тизимларидан келган командаларни буйруқларга ўзгартириб стрелкалар, светофор ва бошқа қурилмаларга хавфсиз кўринишда етказиш;
- маршрутдаги объектларнинг қулфланиши;
- маршрутларни автоматик ва сунъий ажратиш.
МПМ таркибига қуйидагилар киради (3- расм):
― бошқрув ва назорат аппаратлари (БН АИЖ, Э АИЖ ва бошқ);
― марказий қайта ишловчи тизим (марказий процессор МП);
― объект контроллери (ОК) ва алоқа концентратори (АК);
― ЭМ ташқи қурилмалари (бошқарув ва назорат объектлари);
― электр таъминот қурилмаси (ЭТҚ);
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки Темир йўл транспорти қатнови, ошган сари, замонавий автоматика ва телемеханика қурилмаларини ва тизимларини микропроцессорли бошқарув ва назорат тизимларига ва қурилмаларига эҳтиёж ортиб боради. Микропроцессорли марказалаштириш ташиш жараёнида ахборот технологияларини жорий этишда ва темир йўл транспортининг таркибий қисмларини бошқаришда бир қатор афзалликларга эга. Улар релели марказлаштиришдан фойдаланишда амалга ошириб бўлмайдиган ахборотни қабул қиладиган биринчи манба билан ўзаро қулай алоқа сифатида хизмат қилади ва юқори даражадаги бошқарув тизимлари ва уларни қўшимча созламалрсиз осон тарзда боғлашга имкон беради.