Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан "Шўртан газ кимё мажмуаси"да тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 март кунидаги 1378 сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил қилинган. 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Шўртан газ кимё мажмуасида фаолият юритиб, ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ ходимлар мутасаддилар томонидан эътироф этилди.Садоқат билан хизмат қилаётган ходимлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан мутасадди раҳбарлар йиллар давомида Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасида ходимларининг ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар самараси ҳақида алоҳида тўхталиб, ходимларни келгусида ҳамкорликда олиб бориладиган ишларда хизмат вазифаларини бажаришда янада матонатли ва содиқ бўлишга чақирди.
Бу каби тақдирлаш маросимлари ходимларни янада ғайрат билан меҳнат қилишларига ҳамда сидқидилдан ўз хизмат вазифаларини бажаришга туртки бўлиб хизмат қилади. Тадбир сўнгида Санъаткорлар жамоаси томонидан байрам концерт дастури намойиш этилди.
Шу ўринда “Шўртан газ кимё мажмуасида” МЧЖ объекти биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ҳақида тўхталадиган булсак. “Шўртан газ кимё мажмуаси” объекти биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими томонидан мухофаза қилинаётган объектларнинг ёнғинга қарши ҳолати устидан назорат ўрнатади. Ёнғинларни олдини олиш ва ўчириш хамда улар билан боғлиқ авария-қутқарув ишларини амалга оширади. Назорат иш куни давомида бўлинмаларда хизматни хамда ёнғинларни олдини олиш ишларини ташкил этилишини текшириш хамда хар чорак якунида уларнинг хизмат фаолиятини бахолаш орқали амалга ошириб боради.
Мухофаза қилинаётган объектларда ёнғинларни ўчиришни ташкил этиш бўйича махсус хужжатларни ишлаб чиқадилар, авария холатларини бартараф этиш режаларини тайёрлашда қатнашадилар, маъмурият, махсус хизматлар, авария-қуткарув ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари билан хамкорликда ишлаш тартибини белгилайдилар. Ёнғинга қарши химоя тизимлари (ёнғин автоматикаси курилмалари, ёнғинга карши сув таъминоти, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва бошқалар)нинг холати ва ишга яроқлилигини назорат қиладилар.
Мухофаза қилинаётган объектларнинг ишчи-хизматчилари, кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари, шунингдек, вақтинча иш бажарувчиларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва ёнғин вақтидаги ҳаракатларга ўргатишда қатнашадилар ҳамда ёнғинга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борадилар. Иш вақти тугаганидан сўнг ҳамда байрам олди кунлари ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган хоналарни ёпилишидан олдин кўздан кечиришда қатнашадилар.
Муҳофаза қилинаётган объектлар маъмурияти билан ҳамкорликда бир йилда бир маротаба ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича семинарлар, курик-танловлар ҳамда кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари мусобақаларини ташкил этадилар. Ёнғин хавфсизлиги масалалари юзасидан объект маъмурияти ва хизматчиларига маслаҳатлар берадилар ҳамда лойиҳа ташкилотлари ва муҳофаза қилинаётган объектларнинг тегишли хизматлари билан хамкорлик қиладилар.