Ўзбекистон Республикаси Қонун чиқарувчи органи - Олий Мажлис Олий Мажлис Сенати
Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланади. Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Сенатнинг таркибий тузилмалари – Сенат раҳбарияти, Сенат кенгаши, қўмиталар (10 та), комиссиялар (3 та), Сенат девонидан иборат.
Нарбаева Танзила Камоловна - Сенат раиси
Сафоев Содиқ Солихович - Сенат раисининг биринчи ўринбосари
Оринбаев Аманбай Тлеубаевич - Сенат раисининг ўринбосари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси