Таълим фидоийси, "Халқ таълими аълочиси" Сатторхон Нуриддинов 88 ёшда оламдан ўтди
Сатторхон Нуриддинов 1937 йил Самарқанд вилояти Оқдарё туманида таваллуд топган.
Меҳнат фаолиятини 1957-йил Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 17-мактабда тарих фани ўқитувчилигидан бошлаган. 1963-йилдан Самарқанд вилояти Окдарё туманидаги 25- ўрта мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 1972-йилдан тумандаги 9-мактабда директор ўринбосари вазифаларида фаолият олиб бориб, ёш авлод таълим тарбияси, таълим сифатини юқори натижаларга олиб чиқиш бўйича самарали меҳнат қилди. Соҳада фидоийлик билан қилинган меҳнатлари сабаб Сатторхон Нуриддинов 1973 йилда тумандаги 8-умумтаълим мактабига раҳбар этиб тайинланди. 28 йил ушбу мактабга раҳбарлик қилиб, бор билими, тажрибаси, ҳаётини таълим ривожига бағишлади. Таълим соҳаси фахрийси Сатторхон Нуриддинов нафақага чиққанидан кейин ҳам таълим ривожига ҳисса қўшишни ўзини бурчи деб билди. 2002 йилдан 2010 йилга қадар таълим соҳаси Нуронийлар Кенгашига раислик қилди.
Таълим соҳаси жонкуяри, фидоий устоз, "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони соҳиби Сатторхон Нуриддинов 88 ёшида вафот этди.
Устознинг оиласи, фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.