January 4

2025 йил ялпи ички маҳсулоти 6 фоиз ўсиши кутилмоқда

“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берилди. (https://t.me/shmirziyoyev/25296?single)

Унга кўра, 2025 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 6 фоиз ўсиши кутилмоқда.
Шунингдек, жамланган бюджет даромадлари 431 триллион сўм миқдорида, харажатлари эса 480,5 триллион сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан тасдиқланган.
2025 йил учун таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби тадбирлар учун жами давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи йўналтирилади.
Маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш ва мустақиллигини ошириш мақсадида қуйидаги солиқ турлари қўшимча тарзда туман ва шаҳарлар бюджетларида қолдирилади:
- айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари тўлиқлигича (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно);
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоизи (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно).