Ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда
Италиянинг Милан шаҳрига ўзбекистонлик ҳамширалар ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 2200 еврогача бўлиб, номзодлар 45 ёшгача, олий маълумотли ва 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Италия ҳукумати билан эришилган келишувлар доирасида ўзбекистонлик ҳамширалар учун Милан шаҳри клиникаларида ишлаш имконияти яратилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Номзодлар учун 3 ойлик стажировка (кейин тўлиқ муддатли меҳнат шартномаси имзолаш таклифи), 1200−1500 евро ойлик маош, бепул турар жой, тушлик ва италян тили курслари таклиф этилмоқда.
Стажировка якунида ҳамширалар билан 1800−2200 евро маошли шартнома тузиш ёки аввалги иш ўрнига қайтариш бўйича таклиф берилади.
Номзодлардан «Олий ҳамширалик иши» бўйича олий маълумот, 3 йил иш тажрибаси, 20−45 ёш, соғлом ва хорижга чиқишга чеклови йўқ бўлиши талаб этилади.
паспорт нусхаси;
диплом;
объективка маълумотнома (инглиз тилида, намуна бўйича);
3,5×4,5 шаклдаги фотосурат (сўнги уч ойда олинган, рангли).
ССВ бугуноқ ариза топшириб, биринчи босқичда танлаб олинадиган 10 та номзодларнинг бирига айланишни тавсия қилмоқда.