January 25

Ўқувчилар экология мавзусида баҳслашишди

Инсонлар табиатга азалдан қарам, улар табиатсиз яшай олмайди. Шунинг учун табиатни асрашга барча бирдек масъул. Жорий йилнинг январь-март ойларида “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика кўрик-танлови бўлиб ўтади.

Айни пайтда танловнинг қуйи босқичлари қизиқарли баҳслар билан ўтмоқда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган танлов катта аҳамиятга эга.
Умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўз таълим муассасаларидан 8 кишилик жамоа шакллантириш орқали беллашувларда иштирок этишмоқда.


Ушбу танловда Тойлоқ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 20-мактаб ўқувчиларининг "Экология" жамоаси ҳам ўз фаолликларини кўрсатишди. Мактаб ўқувчилари танловининг туман босқичида фаол иштирок этишиб фахрли ўринни қўлга киритди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган мактаб лойиҳаси танловда иштирок этган қатнашувчиларда катта таасурот уйғотди.


Бу каби танловлар ёшларнинг экологик ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ва билимларини бойитишда муҳим ўрин тутади.

М.Худойқулова, Тойлоқ туманидаги 20-мактаб директори