July 30

Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, давлат бошқаруви тизимида қатор муҳим кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Лавозимга тайинланганлар эски лавозимидан озод этилган.

Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;

Галина Каримовна Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;

Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимига тайинланди;

Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;

Рустам Туйчиевич Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;

Жавлон Абдужалолович Вахабов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимига тайинланди;

Баходир Хамидович Ташматов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинланди.