September 30

Президент табриги: ўқитувчилар учун янги имтиёзлар жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табригида педагоглар учун қатор янги имконият ва имтиёзлар жорий этилишини маълум қилди. https://president.uz/uz/lists/view/8541

Табрикда таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар қайд этилди ҳамда ўқитувчилар меҳнатини муносиб қадрлаш ва уларнинг турмуш шароитини яхшилаш давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолиши таъкидланди.

🔹 Ипотекада енгиллик – янги йилдан камида 15 йиллик стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

🔹 Фарзандлари учун чегирма – келгуси ўқув йилидан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган педагогларнинг фарзандлари контракт тўлови суммасидан 30 фоиз чегирма олади.

🔹 Компьютер учун кредит – ўқитувчиларнинг замонавий техника хариди учун 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

🔹 Давлат хизматларида арзонлик – янги йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови икки бараварга камайтирилади.

🔹 Ёш педагоглар учун таълим кредити – дунёдаги ТОП-300 олийгоҳга ўқишга кирган бўлғуси педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади.