March 31

Саммит муносабати билан  Самарқанд шаҳрига кириш вақтинча чекланади

«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш вақтинча чекланади.

3−4−5 апрель кунлари «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити сабабли Самарқанд шаҳрига кириш ёпилади. Шаҳарнинг айрим кўчаларида ҳам ҳаракатланиш вақти-вақти билан чекланади, улар ўрнига айланма ҳаракат ташкил этилади. ЙҲХБ мазкур кунларда ташриф режа қилганлардан бошқа кунларга қолдиришни сўради.
Самарқандда ўтказиладиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

3−4−5 апрель кунлари вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади. Ҳайдовчилар учун махсус флаерлар ишлаб чиқилган бўлиб, уни QR-код ёрдамида мобиль илова орқали кўриш мумкин.

йўл ёпилади, марказий осиё — европа иттифоқи, самарқанд

Ушбу харитага қуйидаги ҳавола орқали кириш мумкин

Шунингдек, 3−4−5 апрель кунлари шаҳарнинг айрим кўчаларида ҳам транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Булар: Ибн Сино, Афросиёб, Даҳбед, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Шабод, Жўрақулов, Регистон, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек кўчалари. Уларнинг ўрнига айланма йўллар ташкил этилади.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда истисно тариқасида тез тиббий ёрдам ва ФВБ транспортларига рухсат берилади.

Бошқарма мазкур кунларда Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштириганлардан имкон қадар бошқа кунларга қолдиришларини сўради.