ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР - ДАВЛАТ ТАЯНЧИ
Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатнинг асосий тенденцияси - ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини кучайтиришдир.
Бу борада ҳарбий қисм вакилларининг умумтаълим мактабларига ташриф этиб, ватанни улуғловчи шиорлар билан ўтказаётган тадбирлари аҳамияти беқиёс. Шундай кўринишдаги тадбирлардан бири жорий йилнинг 19 - декабр санасида Самарқанд вилояти, Қўшробот тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 31 - умумий ўрта таълим мактабда юртимизда кечаётган ватанпарварлик ойлиги муносабати билан "Халқ ва армия бир тану бир жондир" шиори остида ўтказилди.
Ҳарбийлар, туман Мудофаа ишлари бўлими ходимлари иштирокидаги тадбирда мезбон - 31 ҳамда қўшни 3, 6, 17, 23, 25, 27, 60 - умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўзларининг Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ҳамроҳлигида фаол қатнашдилар.
Давлатимиз мадҳияси садолари билан бошланган мазкур тадбирда ёшлар қалбида ватанпарварлик ҳиссини ошириш руҳиятидаги маърузалар қилиниб, спортнинг жисмоний ва ақлий турлари бўйича беллашган ўқувчилар ҳарбий қурол аслаҳаларнинг техник ва тактик таснифи билан батафсил таништирилди.
Шокир Эргашев, Қўшробот туманидаги 25 - умумтаълим мактабининг Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари.