July 27

Айрим тоифадаги аёлларга уй-жой таъмири учун   пул берилади

Камбағал оилалар реестрига киритилган хотин-қизларга ҳар бир уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материаллари хариди учун Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 50 бараваригача (20 600 000 сўм) миқдорда маблағ ўтказиб берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида келтирилган.

Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари БҲМнинг 100 бараваригача (41 200 000 сўм) бўлган микдорда қоплаб берилади.

Камбағал оилалар реестрида турган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали тўлиқ миқдорда қоплаб берилади (фақат бир марта).

Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун олти ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача субсидия ажратилади.

Таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатлари БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда қоплаб берилади.